АР+КР боғлаш — КР проёмларига АР заполнение, эшик ва дераза
АР лойиҳасига КР модели линк қилинганда, КР деворларидаги проёмларга эшик ва дераза қўйиб бўлмайди. Команда ҳар бир КР проёми ўрнига АР моделида КР девори қалинлигида девор-заполнение яратади ва унга танланган АР эшик/деразасини проём ўлчамида қўяди. Шундан кейин помещениелар ёпиқ контур билан қўйилади.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- АР лойиҳасида КР моделини боғланг: Вставка → Связь Revit («Авто — по общим координатам» ёки «Начало в начало»). Линк юкланган бўлиши керак.
- АРда уровниларни КР отметкалари бўйича яратинг — заполнение проёмнинг остидаги энг яқин уровенга қўйилади.
- Керакли АР эшик ва дераза оилаларини лойиҳага юкланг.
Ишлаш тартиби
«Модель текшируви» панелида «АР+КР боғлаш» тугмасини босинг.
«Боғланган КР модели» рўйхатидан линкни танланг. Пастда КР девор турлари ва уларнинг ҳар биридаги проёмлар сони чиқади.
Қайси деворлардаги проёмлар олинишини белгиланг. Масалан, перегородкаларни АРда ўзингиз чизсангиз — улардан белгини олиб ташланг.
«Заполнениега АР эшик ва деразасини қўйиш» ни белгилаб, эшик ва дераза турларини танланг. Керак бўлмаса — «— қўймаслик —».
«Бажариш» ни босинг. Натижа ойнасида яратилган, янгиланган ва ўзгармаган заполнениелар ҳамда қўйилган эшик/деразалар сони кўрсатилади.
Помещение асбобини ишга туширинг — заполнение деворлари ва КР линки помещение чегараси бўлади.
Созламалар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
Натижа
- Ҳар бир КР проёмига «BIMUz_Заполнение проёма_<қалинлик> мм» туридаги девор (КР девори қалинлигида, Room Bounding ёқилган).
- Заполнениега АР эшик/деразаси проём ўлчамида: ўлчам «Примерная ширина/высота» га, у бўлмаса «Ширина/Высота» га ёзилади. Ўлчам тур параметрида бўлса «1470х910(h)» каби тур автоматик яратилади. Деразанинг пастки сатҳи КР проёмидаги каби.
- Заполнение «Комментарии» параметрида «BIMUz АР+КР|…» белгисига эга — шу орқали қайта ишга туширишда танилади.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- КР ўзгарганда командани қайта ишга туширинг: ўзгармаган проёмлар ўтказилади, жойи ёки ўлчами ўзгарганлари (ичидаги эшик/дераза билан) қайта яратилади.
- Эшик ёки дераза деворни кесмаса, натижа ойнасида «Деворни кесмаган эшик/дераза» сони ва девор Id си кўрсатилади. Одатда оиланинг рамаси ёки четверти катта бўлади — «Заполнение КР деворига кириши» ни ошириб, қайта ишга туширинг.
- Эгри деворлардаги проёмлар ҳозирча ўтказилади — уларнинг сони ойнада кўрсатилади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.