Фойдаланиш йўриқномаси
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.
⚠ Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
Умумий · 7 буйруқ
Барча бўлимлар учун умумий воситалар: BIMUz AI ёрдамчиси (BIMUz, Revit ва очиқ модел бўйича савол-жавоб) ва уни Claude Desktop орқали ишлатиш (MCP).
Бошланғич элементлар · 7 буйруқ
Конструктив элементларни яратиш: ўқлар ва сатҳлар тўри, монолит зинапоя (марш, майдонча, арматура ва КЖ), проёмлар устига перемычка ва ёнларига сердечник.
Архитектура · 20 буйруқ
Хона отделкаси ва хоналарни жойлаш, квартирография (квартираларни гуруҳлаш, рақамлаш, майдонлар), техник-иқтисодий кўрсаткичлар, поллар экспликацияси, эшиклар, деразалар ва витражлар спецификацияси ва разверткалари, ограждение, авто-марка, ранглаш, рақамлаш, ўқларни ўлчаш ва сэндвич панеллар (раскладка, RAL, маркалар, добор элементлари ва узеллар).
Арматуралаш · 29 буйруқ
Фундамент, плита, девор, колонна ва балкани автоматик арматуралаш, выпусклар, проёмлар ва арматура утилиталари.
Металл конструкциялар · 15 буйруқ
Металл каркас туташувлари: колонна базаси, балка — колонна, балка — балка, боғлагич фасонкаси, автоматик туташувлар, позициялаш ва КМ спецификацияси.
ЛИРА ҳисоби · 11 буйруқ
ЛИРА-САПР моделидан Revit модели, ЛИРА натижаси бўйича арматуралаш ва ШНҚ 2.03.01-24 бўйича колонна, балка, плита, девор ва фундамент ҳисоби.
Модель текшируви · 16 буйруқ
Конструктив элементларнинг бирлаштириш (Join) тартибини устуворлик бўйича автоматик созлаш, моделни текшириш, АР моделини КР линки билан боғлаш ва модель утилиталари (бирлаштиришни ажратиш, аналитикани ўчириш, хоссаларни нусхалаш, параметр бўйича қидириш, связлар, матн формати, умумий параметрлар, оилаларни янгилаш, ишчи тўпламлар, тозалаш, қайта номлаш).
Лойиҳавий ҳужжатлар · 25 буйруқ
Листлар ва жадваллар: варақ рақамлаш, PDF/DWG/Excel экспорт, штамп, ведомостлар, спецификациялар, жадвал ва листларни нусхалаш.
MEP · 34 буйруқ
Муҳандислик тизимлари: тешик вазифаси, коллизиялар, спецификация ва марка, тизимлар, ВК (сув сарфи, қиялик, стояклар, отметкалар), ОВ (иссиқлик йўқотиш, радиаторлар, каналлар, диффузорлар, изоляция, ҳаво баланси, тезлик) ва ЭОМ (ЭОМ ҳисоби: автомат, кабель, ΔU, ТКЗ, селективлик, УКРМ, ёнғин режими; щит ва ТКЗ схемаси, щитга улаш ва выключателлар, смежниклар юкламаси, кабель трассаси ва лоток тўлдирилиши, кабел журнали, ГОСТ 21.110 спецификацияси, ёритилганлик ҳисоби, аудит, розеткалар, светильниклар).
IFC · 1 буйруқ
IFC'дан келган арматурани асос конструкцияга боғлаш ва унинг параметрларини тўлдириш.
CDE / СОД · 10 буйруқ
BIMUz CDE (ISO 19650) билан ишлаш: моделларни юбориш ва очиш, статус ва версиялар, NWC/NWD, иш бўлаклари ва параметр текшируви.