BIMUz
Лентадаги тугма: Ҳаво баланси

Хоналар бўйича ҳаво баланси

Ҳар бир хона бўйича диффузор/решёткаларнинг приток ва вытяжка сарфини йиғади ва кратность талаби (хона ҳажми × кратность) билан солиштиради. Махсус хоналар (санузел, ошхона…) учун ном бўйича алоҳида кратность берилади. Хоналар актив моделда ёки АР link'ида бўлиши мумкин. Модел ўзгартирилмайди.

Олдиндан тайёрлаш

  • Хоналар (Room) актив моделда ёки link'да бўлсин.
  • Диффузорларда сарф (Расход воздуха) тўлдирилган бўлсин — сарфи 0 бўлганлар ҳисобга олинмайди.
  • Приток/вытяжка диффузор коннекторининг тизим туридан (SupplyAir / ReturnAir, ExhaustAir) аниқланади; аниқланмаса тизим классификацияси ёки номидан («supply», «приточ», «П…»).

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ОВ» рўйхатидан «Ҳаво баланси» ни танланг.

  2. Приток ва вытяжка кратностини, махсус хоналар қоидаларини ва рухсат этилган четланишни киритинг.

  3. «Ҳисоблаш» ни босинг.

  4. Жадвалда ҳар хона учун факт ва талаб сарфлари, баланс ва ҳолат чиқади. Қаторларни белгилаб «Диффузорларни танлаш» — шу хоналарнинг диффузорлари моделда танланади.

Созламалар

Ҳисоб

МайдонТавсиф
Приток кратностьи (1/соат)Оддий хоналар учун (асл қиймат 1,0).
Вытяжка кратностьи (1/соат)Оддий хоналар учун (асл қиймат 1,0).
Махсус хоналар«номидаги сўз:приток:вытяжка» нуқта-вергул билан. Асл қиймат: «Санузел:0:10; Ванная:0:8; Душ:0:10; Кухня:0:6; Техн:2:2». Хона номида шу сўз бўлса, биринчи мос қоида қўлланади.
Рухсат этилган четланиш, %Факт сарф талабдан шу фоиздан кўпроқ кам бўлса — «етишмайди» (асл қиймат 10%).
Фақат диффузори бор ёки талаби бор хоналарни кўрсатишДиффузорсиз ва талаби 0 бўлган хоналар жадвалга кирмайди.
Link'даги хоналарни ҳам ишлатишАР link'идаги хоналар ҳам олинади; уларнинг номига «(link)» қўшилади.

Натижа

  • Жадвал устунлари: № хона, Номи, Майдон, Ҳажм, Приток факт/талаб, Вытяжка факт/талаб (м³/ч), Баланс (приток − вытяжка), Диффузорлар, Ҳолат («OK», «приток етишмайди», «вытяжка етишмайди»).
  • Ахборот қаторида хонадан ташқаридаги ва сарфи 0 бўлган диффузорлар сони кўрсатилади. Жадвални Excel'га сақлаш мумкин.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Буйруқ фақат ўқийди — моделда ҳеч нарса ўзгармайди.
  • Хона ҳажми бўлмаса (ҳажм ҳисоби ўчиқ), майдон × баландлик олинади.
  • Ортиқча сарф хато деб ҳисобланмайди — фақат етишмаслик белгиланади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.