Разрезга отметка ва ўлчамларни автоматик қўйиш
Буйруқ актив разрез ёки фасадга бир босишда пастда ўқлар орасидаги ва умумий ўлчамни, четда плита устлари бўйича баландлик занжири ва отметкаларни, ичкарида плита ва балка қалинлиги ҳамда баландликлар занжирини қўяди. Ҳаммаси Revit'нинг ўз ўлчам ва отметкалари — модел ўзгарса, ўзи янгиланади.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Вертикал разрез ёки фасадни очинг. План, 3D ва оғма разрезда буйруқ ишламайди.
- Разрез чегараси (Crop) ва чуқурлиги (Far Clip) перекрытие, том, фундамент ва балкаларни қамраб олганини текширинг — улар топилмаса, буйруқ тўхтайди.
- Ўқлар занжири учун разрезда камида 2 та ўқ кўриниб туриши керак.
Ишлаш тартиби
BIMUz → Архитектура панелида «Разрез отметкалари» ни босинг.
Ойна тепасида топилган ўқлар, плита сатҳлари ва горизонтал юзалар сони кўрсатилади. Ўлчам тури ва отметка турини танланг.
Керакли бандларни белгиланг: ўқлар орасидаги ўлчамлар ва умумий узунлик, плита устлари бўйича баландлик занжири ва умумий баландлик, отметкалар, ички занжирлар (балкаларни ҳам ҳисобга олиш билан).
Отметка ва баландлик ўлчамлари қайси томонга қўйилишини танланг: чапда, ўнгда ёки иккала томонда. Биринчи занжиргача масофа ва занжирлар оралиғини қоғоздаги мм да беринг — масштабга ўзи ўгирилади.
«Олдин шу буйруқ қўйган ўлчам ва отметкаларни ўчириш» ёқилган бўлса, қайта ишлатганда эскилари ўчирилиб, янгидан қўйилади. Қўлда қўйилган ўлчамларга тегилмайди.
«Қўйиш» ни босинг. Якуний ойнада ўқлар занжири, ташқи баландлик ўлчамлари, ички занжирлар ва отметкалар сони кўрсатилади.
Созламалар
Турлар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Ўлчам тури / Отметка тури | Лойиҳадаги чизиқли ўлчам ва баландлик отметкаси турларидан бири. |
Нима қўйилади
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Ўқлар ва умумий узунлик | Разрез пастида ўқлар орасидаги ўлчам занжири ва четки ўқлар орасидаги умумий ўлчам. |
| Баландлик занжири ва умумий баландлик | Четда плита устлари бўйича қаватлар баландлиги ва пастки юзадан энг юқори юзагача умумий баландлик. |
| Отметкалар | Плита, том ва фундамент устларига баландлик отметкаси. |
| Ички занжирлар | Разрез ичида плита ва балка қалинлиги ва улар орасидаги баландликлар. «Балкаларни ҳам ҳисобга олиш» ўчирилса — фақат плиталар. |
Жойлаш
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Томон, масофа ва оралиқ | Отметка ва баландлик — чапда, ўнгда ёки иккала томонда. Биринчи занжиргача 2–100 мм (одатда 10), занжирлар оралиғи 4–50 мм (одатда 8), қоғоздаги ўлчамда. |
Натижа
- Разрезда Revit'нинг ўз ўлчам занжирлари ва баландлик отметкалари пайдо бўлади — улар элементларга боғланган ва модел ўзгарса ўзи янгиланади.
- Якуний ойнада нечта ўлчам ва отметка қўйилгани, қўйиб бўлмаганлар сони ва сабаблари (масалан, 2 тадан кам ўқ) ёзилади.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Ташқи баландлик занжири ва устундаги отметкаларга бино четига етиб борган плита ва балка устлари киради (плита остидаги балка усти кирмайди). Ичкарида тугайдиган баландроқ ёки пастроқ блок плиталарининг отметкаси ўша блок четида, қисқа выноска билан қўйилади.
- Модел ўзгарганидан кейин буйруқни қайта босинг — шу буйруқ қўйган эски ўлчамлар ўчирилиб, янгилари қўйилади.
- Ўлчамлар бир-бирига тегиб қолса, «Занжирлар оралиғи» ни катталаштиринг ёки кўриниш масштабини текширинг.
- Ўлчам ва отметкаларни қўлда суриш ёки ўчириш мумкин — бу моделга таъсир қилмайди.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.