LIRA моделидан Revit модель яратиш
Буйруқ ЛИРА-САПР ҳисоб моделидан (*.lir) Revit'да конструктив модель яратади: сатҳлар, колонналар, балкалар, плиталар (тешиклари билан), деворлар (ҳар қаватга алоҳида, проёмлари билан) ва фундамент плитаси. Кесимлар ЛИРА бикрлик номидан олинади («CLM - 700x700», «SLB - 200»). Модель яратилгач, элементлар «Бирлаштириш тартиби» билан автоматик бириктирилади. Хоҳласангиз, 2-босқичда BIMUz модуллари орқали арматураланади.
Олдиндан тайёрлаш
- Бўш ёки шаблон асосидаги лойиҳани очинг (оила муҳарририда ишламайди).
- Лойиҳада b ва h кесим параметрли бетон колонна ва балка оилалари юкланган бўлсин — ҳар кесим учун улардан «LIRA bxh» тури яратилади.
- ЛИРА файли (*.lir) ЛИРА-САПР'да сақланган бўлсин. Ҳисоб натижаси шарт эмас — фақат модель ўқилади.
- Арматуралаш учун (2-босқич) лойиҳада арматура турлари ва BIMUz модуллари ишлатадиган шакллар бўлсин.
Ишлаш тартиби
«ЛИРА ҳисоби» панелида «LIRA модели → Revit» тугмасини босинг.
«LIRA файли (*.lir)» майдонида файлни танланг ва «Ўқиш» тугмасини босинг. Катта модель 10–60 сонияда ўқилади; пастда сатҳлар, тугунлар, колонна, балка, плита, девор ва фундамент сони ҳамда ўтказиб юборилган ёрдамчи элементлар кўрсатилади.
«Яратиладиган элементлар» бўлимида керакли турларни белгиланг, колонна ва балка оиласини танланг (сукут: b/h параметрли биринчи оила).
Арматуралаш ҳам керак бўлса, «2-босқич: кейин арматуралаш» белгисини қўйинг, «Арматуралаш қавати»ни танланг (сукут: ±0 дан юқори биринчи қават) ва керак бўлса «Фундаментни ҳам арматуралаш»ни белгиланг.
«Яратиш» тугмасини босинг. Модель босқичма-босқич яратилади: сатҳлар ва колонналар, балкалар, плиталар ва фундамент, деворлар; кейин «Бирлаштириш тартиби» ишлайди. Якунда натижа ойнаси чиқади (элементлар сони, вақт, эслатмалар).
2-босқич танланган бўлса, «2-босқич: арматуралаш» ойнасида ЛИРА файлидаги арматура маълумоти (синф, бетон, плита ва девор тўрлари) кўрсатилади. «Арматуралаш»ни босинг.
Ҳар бир тур (колонна, балка, девор, плита, фундамент) учун сўров чиқади: «Давом этиш» — модулнинг одатий ойнаси очилади, ҳимоя қатлами, илмоқлар ва ҳужжатларни текшириб тасдиқланг; «Бу турни ўтказиб юбориш» — шу тур арматураланмайди.
Созламалар
Файл
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| LIRA файли (*.lir) | ЛИРА-САПР ҳисоб модели. «Ўқиш» файлни таҳлил қилади ва нима яратилишини кўрсатади. |
Яратиладиган элементлар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Сатҳлар (уровни) | Плита элементлари кўп бўлган баландликлардан сатҳлар яратилади, номи «LIRA +x,xxx». Мавжуд сатҳ шу баландликда бўлса, ўша ишлатилади. |
| Колонналар | Бир ўқдаги бир қаватли бўлаклар битта колоннага бирлаштирилади. Кесим бикрлик номидан. Колонна бурилиши ЛИРА маҳаллий ўқларидан олинмайди — текширинг. |
| Балкалар / ригеллар | Такрорлар олиб ташланади; 0,5 м дан қисқа бўлаклар яратилмайди. Плита билан бирлаштирилганда ҳам арматура учун оиланинг асл баландлиги олинади. |
| Плиталар (перекрытия) | Ҳар қаватда контур ва тешиклар билан, тури «LIRA t». Қия плиталар ўтказиб юборилади. |
| Деворлар / диафрагмалар | Ҳар қаватга алоҳида девор; ичидаги проёмлар четдан камида 5 см бўлса яратилади. |
| Фундамент плитаси | Бикрлик номи «FND…», «ФУНД…» ёки «РОСТВ…» бўлган пластиналардан фундамент плитаси яратилади. |
2-босқич: арматуралаш
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| 2-босқич: кейин арматуралаш | Модельдан кейин арматуралашни бошлайди. Плита ва деворлар — ЛИРА файлидаги конструктив арматура (тўр Ø ва қадам); колонна ва балка — СП 63 бўйича минимал бўйлама арматура. |
| Арматуралаш қавати | Фақат шу қават арматураланади (вертикал элементлар остидан, горизонталлари устидан аниқланади). «<барча қаватлар>» — бутун бино. Синаш учун битта қават тавсия этилади. |
| Фундаментни ҳам арматуралаш | Сукут бўйича ўчиқ — фундамент арматураланмайди. |
Натижа
- Сатҳлар «LIRA +x,xxx», колонна ва балка турлари «LIRA bxh», плита ва девор турлари «LIRA t». Ҳар элементнинг «Комментарии» параметрида ЛИРА бикрлик номи ёзилади («LIRA: …»).
- Элементлар «Бирлаштириш тартиби» билан бириктирилган.
- Ҳимоя қатлами турлари «LIRA 25 мм» (плита) ва «LIRA 20 мм» (девор) яратилиб, элементларга берилади.
- 2-босқичда танланган қават элементлари BIMUz модуллари (колонна, балка, девор, плита) орқали арматураланади — ўз ҳужжатлари ва жадваллари билан.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- ЛИРА ҳисоб натижаси (AS) *.lir файлида сақланмайди. Колонна ва балка арматураси — конструктив минимум, ҳисоб ўрнини босмайди. Ҳисоб натижасини CSV'га экспорт қилиб, «LIRA → Revit» буйруғи билан кучайтиринг.
- Ёрдамчи элементлар (АЖТ, фиктив стерженлар, стержень аналоглари, қозиқлар) яратилмайди.
- Revit бирор элементни хато билан рад этса (контур, тешик), фақат шу элемент ўтказиб юборилади, қолган модель сақланади; натижа ойнасида сони кўрсатилади.
- «Бирлаштириш тартиби» Revit томонидан бекор қилинса, уни «Модель текшируви → Бирлаштириш тартиби» орқали қўлда ишга туширинг.
- 25 қаватли бино модели тахминан 4 дақиқада яратилади. Аввал битта қаватни арматуралаб текширинг, кейин бошқаларига ўтинг.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.