BIMUz
Лентадаги тугма: Варақ рақамлаш

Листларни кетма-кет рақамлаш

Буйруқ лойиҳадаги листларни рўйхат тартибида префикс + бошланғич рақам асосида кетма-кет қайта рақамлайди. Тартибни ойнада тугмалар ёки сичқонча билан ўзгартириш мумкин, янги рақамлар «Рақамлаш натижаси» жадвалида олдиндан кўрсатилади.

«Варақларни рақамлаш» ойнаси
«Варақларни рақамлаш» ойнаси

Олдиндан тайёрлаш

  • Рўйхатга шаблон листлар кирмайди. Шунингдек рақами 0, 00, 000, ТЛ, TL, COVER бўлган ёки номида «титульный», «обложка», «cover», «title sheet», «лист изменений», «изменений», «начальный вид», «стартовый вид», «start view», «общие указания», «легенда», «Информация о проекте», «условные обозначения» бўлган листлар ҳам рўйхатга олинмайди ва рақамланмайди.
  • Дастлабки тартиб: аввал рақами бутун сон бўлган листлар ўсиш тартибида, кейин қолганлари рақам матни бўйича.
  • Янги рақамлар фақат рақам ёзилади; листлар номлари ўзгармайди.

Ишлаш тартиби

  1. BIMUz лентасида «Варақ рақамлаш» тугмасини босинг.

  2. «Варақларни рақамлаш» ойнаси очилади: чапда «Варақлар рўйхати», ўнгда «Рақамлаш натижаси» жадвали.

  3. «Рақамлаш созламалари»да «Рақамлаш префикси», «Бошланғич рақам» ва «Рақам хоналари» ни киритинг. Натижа жадвали дарҳол янгиланади.

  4. Керак бўлса варақларни «▲ Тепага» / «▼ Пастга» тугмалари билан ёки сичқонча билан судраб тартибини ўзгартиринг.

  5. «Ҳолати» устунида хато бўлмаслигини текширинг ва «Қўллаш» тугмасини босинг.

Созламалар

Рақамлаш созламалари

МайдонТавсиф
Рақамлаш префиксиРақам олдига қўшиладиган матн (масалан «АР-»). Дастлаб бўш.
Бошланғич рақамБиринчи листнинг рақами. Дастлаб 1, чегара: 1 дан 100000 гача.
Рақам хоналариРақамдаги камида хоналар сони: етишмаган жойга олдидан 0 қўйилади (3 → 001). Дастлаб 0 — тўлдирилмайди.

Тугмалар

МайдонТавсиф
▲ ТепагаБелгиланган листларни рўйхатда бир қатор юқорига суради.
▼ ПастгаБелгиланган листларни бир қатор пастга суради.
ЯнгилашЛистлар рўйхатини моделдан қайта ўқийди (қўлда ўзгартирилган тартиб бекор бўлади).
ҚўллашЯнги рақамларни листларга ёзади. Рақамларда бўш ёки такрорланган қиймат бўлса, ёзилмайди ва огоҳлантириш чиқади.
ЁпишОйнани ёпади.

Жадваллар

МайдонТавсиф
Ҳолати«Тайёр» — рақам тўғри. «Рақам бўш» — янги рақам бўш. «Такрорланган» — шундай янги рақам бир нечта листда бор.

Натижа

  • Ҳар бир лист рўйхатдаги тартибига қараб «префикс + рақам» кўринишида янги рақам олади (масалан АР-01, АР-02 …).
  • Қайта рақамлаш икки босқичда бажарилади (аввал вақтинчалик рақамлар, кейин якуний), шунинг учун рақамларни алмаштириш (масалан 2 ↔ 3) хатосиз ўтади. Ҳаммаси бир транзакцияда.
  • Тугагач рўйхат янгиланади ва «Варақлар муваффақиятли рақамланди.» хабари чиқади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Рақам хоналари 0 бўлса «АР-1, АР-2 … АР-10» чиқади; 2 бўлса «АР-01 … АР-10».
  • Рўйхатга кирмаган (масалан «Титульный лист») листларнинг рақами сақланади; янги рақам улар рақамига тенг чиқса, «Такрорланган» ҳолати кўринади — префикс ёки бошланғич рақамни ўзгартиринг.
  • Рақамлашда Revit хатоси бўлса «Рақамлаб бўлмади:» хабари чиқади, ўзгаришлар қайтарилади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.