ГКЛ деворларни маркалаш
Актив кўринишдаги гипсокартон (ГКЛ, ГВЛ) деворларга ADSK_Марка ёзади (П-1, П-2 …) ва ҳали тегланмаган деворларга девор маркасини қўяди. Тугма «Авто-марка» рўйхатида жойлашган.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- План ёки бошқа маркаланадиган кўриниш очиқ бўлсин.
- Лойиҳада ADSK_Марка параметри ва девор маркаси (тег) оиласи юкланган бўлсин.
- ГКЛ девор деб девор тури номи, тавсифи ёки қатлам материалида «ГКЛ», «ГВЛ», «гипсокартон», «Knauf», «gypsum» ёки «drywall» бор деворлар ҳисобланади.
Ишлаш тартиби
Кўринишни очинг. Фақат айрим деворларни маркаламоқчи бўлсангиз — уларни олдиндан танланг.
«Архитектура» панелида «Авто-марка» рўйхатини очиб, «ГКЛ деворлар маркаси»ни босинг.
ADSK_Марка бўш бўлган турларга «П-1», «П-2» … ёзилади (мавжуд энг катта П-N дан давом этади).
Ҳисобот чиқади: топилган ГКЛ деворлар, қўйилган маркалар ва тўлдирилган турлар сони.
Натижа
- Ҳар бир ГКЛ девор турида ADSK_Марка тўлдирилади ва кўринишда ҳали тегланмаган ҳар бир деворга девор йўналиши бўйлаб марка қўйилади.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Хона отделкаси деворлари, витражлар ва составной деворлар маркаланмайди.
- Қайта ишга тушириш хавфсиз: тўлдирилган маркалар ўзгармайди, тегланган деворларга марка такрорланмайди.
- Бошқа деворларни маркалаш учун уларни олдиндан танлаб, буйруқни ишга туширинг.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.