BIMUz
Лентадаги тугма: Эшиклар жадвали

Эшиклар жадвали — спецификация ва развертка

Моделдаги эшиклардан «Спецификация внутренних и наружных дверей»ни Revit'нинг ўз жадвалида (чизиқ ва матнсиз) ва эшиклар разверткасини (Legend) тузади: ADSK_Марка бўйича қаторлар, «Описание» бўйича бўлимлар, қаватлар бўйича сони, «Итого», примечание (девор материали ва ўтга чидамлилик). Автоматик маркировка (ДВ-1, ДВ-2 …), нусхаланган турлардаги ном хатоларини тузатиш ва «Форма 3» листга жойлаш.

Олдиндан тайёрлаш

  • Эшиклар ADSK шаблони оилаларидан бўлгани маъқул: ADSK_Марка, ADSK_Наименование, ADSK_Предел огнестойкости параметрлари ишлатилади.
  • Развертка учун лойиҳада камида битта легенда ва унинг ичида битта ихтиёрий «Компонент легенды» бўлиши керак (Revit API уни нолдан ярата олмайди).
  • Лист учун лойиҳада ADSK_ОсновнаяНадпись «Форма 3» штампи бўлсин (бўлмаса бошқаси олинади).
  • Витраж ичига қўйилган эшиклар бу жадвалга кирмайди — улар «Витражлар жадвали»да.

Ишлаш тартиби

  1. «Архитектура» панелида «Эшиклар жадвали» тугмасини босинг.

  2. Ойнада марка, бўлим ва наименование қайси параметрдан олинишини текширинг. Керак бўлса «Автоматик маркировка»ни ёқинг.

  3. «Сатҳ → жадвал устуни» жадвалида устун номларини (подвал, 1 этаж …) ва «Бўлимлар тартиби»ни текширинг.

  4. «Тур номи ва ADSK_Наименование тузатиш» рўйхатида нусхаланган турлардаги хатоларни кўринг: тур номи ва наименованиедаги ўлчамлар «Ширина / Высота»га мослаштирилади. Кераксизини белгидан чиқаринг.

  5. «Яратиш» (кейинги сафар — «Янгилаш») тугмасини босинг. Ҳисобот ойнасида нима яратилгани ва огоҳлантиришлар чиқади, иш тугагач лист очилади.

  6. Модел ўзгарса, буйруқни қайта ишга туширинг — жадвал, развертка ва лист янгиланади (жадвал ва лист ўчирилмайди, сиз қилган ташқи кўриниш созламалари сақланади).

Созламалар

Маълумот қайси параметрдан олинади

МайдонТавсиф
Марка (Обознач.)Сукут бўйича ADSK_Марка. Бўш бўлса — «Маркировка типоразмера», кейин «Марка» олинади.
Бўлим (сарлавҳа қатори)Сукут бўйича «Описание». Бир хил қийматли эшиклар битта бўлимга тушади, бўлим охирида «Итого:».
НаименованиеСукут бўйича ADSK_Наименование. Бўш бўлса — тур номи.

Автоматик маркировка

МайдонТавсиф
ADSK_Марка'ни қайта ёзиш, префикс «ДВ-»Ҳар бир тур битта марка олади: ДВ-1, ДВ-2 … Тартиб — бўлимлар тартибида, бўлим ичида юза бўйича (энг каттаси биринчи). Мавжуд қийматлар алмаштирилади (Ctrl+Z билан қайтарилади).

Нимани яратиш

МайдонТавсиф
Спецификация / Развертка / Листга жойлашИккаласини ёки биттасини танланг. «Листга жойлаш» — ADSK_ОсновнаяНадпись «Форма 3» штампли янги лист, штампдаги «Раздел» — «АР».
Бўлимларга ажратишЎчирилса — барча қаторлар битта рўйхатда, охирида битта «Итого:».

Сатҳ → жадвал устуни

МайдонТавсиф
Устун номиҲар бир сатҳ учун «Количество» устуни номи: подвал, 1 этаж, на отм. +9,900 … Бир хил ном берилган сатҳлар битта устунга қўшилади.

Тур номи ва ADSK_Наименование тузатиш

МайдонТавсиф
Рўйхат (белгиланганлари тузатилади)Ҳақиқий ўлчам — оиланинг «Ширина / Высота». Тур номида тартиб эн×баландлик (1160x2180h), ADSK_Наименование'да баландлик×эн (ДСВ Дп Брг 2180х1160). Фақат сонлар алмаштирилади.

Девор материали → «Примечание»

МайдонТавсиф
МатнЭшик турган девор асосий қатлами материали учун матн: «установка в кирпичной стене» ва ҳ.к. Стандарт матнлар автоматик берилади, ўзгартириш мумкин.

Натижа

  • Жадвал «BIMUz — Спецификация дверей»: DWG шаклидаги сарлавҳа (рақамли 1, 2, 3 … қатори ва «Количество (шт)»), қатор баландлиги 8 мм, бўлимлар ва «Итого:».
  • Развертка «BIMUz — Развертка дверей» (Legend): ҳар бир марка учун эшикнинг фасад кўриниши, ҳақиқий Revit ўлчамлари, отметка белгиси, марка ва қаватлар бўйича сони.
  • Эшикларга ёрдамчи BIMUZ_ESHIK_* параметрлари ёзилади (жадвал улардан тузилади) — уларни қўлда ўзгартирманг.
  • Лист «Спецификация дверей. Развертки дверей» — жадвал чапда, развертка ўнгда.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Гуруҳ сарлавҳаси ва «Итого» қаторларида чегара чизиғи керак бўлса: жадвал «Свойства → Внешний вид» → «Сетка в заголовках/нижних колонтитулах/разделителях». Бу созлама янгилашда сақланади.
  • Бир хил маркада ҳар хил габаритли эшиклар бўлса, ҳисоботда огоҳлантириш чиқади — моделни текширинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.