BIMUz
Лентадаги тугма: Узелни сақлаш

Типовой узелни кутубхонага сақлаш

Арматураланган элементнинг (колонна, пилон, девор, фундамент …) арматурасини асосга нисбатан кутубхона файлига сақлайди. Ёнига превью расм ёзилади. Папка тармоқда бўлиши мумкин — шунда бутун жамоа битта кутубхонадан фойдаланади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Элементда Rebar арматураси бўлиши керак.

Ишлаш тартиби

  1. Элементни белгиланг ёки «Арматуралаш» панелида «Арматура утилиталари» рўйхатидан «Узелни сақлаш» ни босиб танланг.

  2. Номи, изоҳ ва папкани киритинг, «Сақлаш» ни босинг.

Созламалар

Узел

МайдонТавсиф
НомиФайл номи ҳам шу. Бор бўлса алмаштириш сўралади.
ПапкаСтандарт: Ҳужжатлар\BIMUz\Uzellar. Эслаб қолинади.

Натижа

  • Файл *.bimuzuzel (матн) ва превью *.png.
  • Ҳар набор учун: стержень ва илгак турлари, шакл чизиқлари, текислик нормали, сони ва қадами, «Комментарии».

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Эркин шаклли (Free Form) арматура биринчи стержени бўйича сақланади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.