EIR параметрлари: 4D ва смета учун умумий параметрларни қўшиш
BIMUz EIR шаблонининг 8-бўлимидаги бешта умумий параметрни лойиҳага бир тугма билан қўшади: BIMUz_IshBolagi (иш бўлаги), BIMUz_SmetaKodi (смета коди), BIMUz_IshTuri (иш тури, WBS), BIMUz_Holat (ҳолат) ва BIMUz_Bolim (бўлим). Параметрлар ҳажм ва смета учун муҳим модел категорияларига экземпляр параметри сифатида уланади. Қайта босилса — фақат етишмаган категориялар қўшилади.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Лойиҳа файли (RVT) очиқ бўлсин — оила файлида ишламайди.
Ишлаш тартиби
«Модель текшируви» панелида «EIR параметрлари» тугмасини босинг.
Ҳисоботда қўшилган, аввалдан бор ва муаммоли параметрларни кўриб чиқинг.
Элементларда қийматларни тўлдиринг: иш бўлаги — IB-01…; ҳолат — Loyiha / Bajarilgan / Qabul qilingan. Смета коди BIMUz SmetaLink'дан автоматик ёзилади.
Натижа
- Бешта BIMUz_* параметри лойиҳада, «Данные» гуруҳида; GUID'лари доимий — BIMUz SmetaLink, CDE ва 4D шу параметрлар орқали боғланади.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Фойдаланувчининг Shared Parameters файли ўзгармайди — вақтинча алмаштирилиб, кейин қайтарилади.
- Кейин «EIR текшируви» билан тўлдирилганини текширинг.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.