Плита ҳисоби (ШНҚ 2.03.01-24)
X ва Y йўналишидаги пролёт (пастки) ва таянч (юқори) моментларидан 1 м энига арматурани ҳисоблайди, минимал арматурани текширади ва «Плита арматуралаш» модули билан пастки ва юқори тўрни қўяди. ЛИРА'дан тайёр арматура талаби ҳам қабул қилинади — иккаласидан каттаси олинади.
Олдиндан тайёрлаш
- Лойиҳада «Ҳисоб параметрлари» бир марта бажарилган бўлсин — кучлар ёзиладиган параметрлар шундан кейин пайдо бўлади.
- Плитага BIMUZ_SLAB_MX/MY_BOTTOM_KNM_M (пролёт) ва BIMUZ_SLAB_MX/MY_TOP_KNM_M (колонна устида) ёки тайёр талаб BIMUZ_AS_X/Y_BOTTOM/TOP_MM2_M ёзилган бўлсин.
Ишлаш тартиби
Плиталарни танланг (ёки танламасдан «Плита ҳисоби» тугмасини босинг — элементларни кўрсатиш сўралади).
«ЛИРА ҳисоби» панелида «Плита ҳисоби» тугмасини босинг.
Созламалар ойнасида материаллар ва ҳисоб шартларини текширинг, «Ҳисоблаш»ни босинг.
Натижалар жадвалида ҳар элемент учун кучлар, талаб (As), арматура таклифи ва ҳолат кўрсатилади. Қизил қатор — текширув ўтмаган (сабаби «Ҳолат» устунида). Арматураланадиганларини белгиланг.
«Белгиланганларни арматуралаш»ни босинг — BIMUz арматуралаш модулининг одатий ойнаси очилади (ҳимоя қатлами, илмоқлар, ҳужжатлар). «Арматуралаш»ни босинг: диаметр, сон ва қадам ҳар элементга ҳисоб бўйича қўйилади.
Созламалар
Материаллар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Бетон синфи | B15–B50. Rb, Rbt, Eb ШНҚ 2.03.01-24 жадвалидан олинади. |
| Бўйлама арматура синфи | A240, A300, A400, A500, A600 (сукут A500). |
| Ҳимоя қатлами, мм | Стержень юзасигача. h0 шундан ва стержень диаметридан ҳисобланади. |
Ҳисоб
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Тўр стержени диаметри, мм | h0 учун: X — ташқи қатлам, Y — ички қатлам. |
Натижа
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Натижани BIMUZ_HISOB_NATIJA параметрига ёзиш | Тасдиқлангач ҳар элементга сана, талаб, таклиф ва ҳолат ёзилади — спецификацияда кўрсатиш мумкин. |
Натижа
- Арматура BIMUz модули орқали қўйилади — унинг спецификация, марка ва ҳужжатлари билан. Ҳисоб фақат кучайтиради: модул созламаси етарли бўлса, ўзгармайди.
- Ҳисоб натижаси элементнинг BIMUZ_HISOB_NATIJA параметрида сақланади.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Моментлар бўлмаса фақат пастки минимал арматура таклиф қилинади, юқори тўр модул созламасидагидек қолади.
- Тешиб ўтиш (продавливание) плита ҳисобида текширилмайди.
- Бу дастлабки (текширув) ҳисоби: натижани ЛИРА-САПР ёки қўл ҳисоби билан солиштиринг; лойиҳа қарори муҳандисда қолади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.