BIMUz
Лентадаги тугма: ЭОМ ҳисоби: автомат, кабель, ΔU, ТКЗ

ЭОМ ҳисоби: автомат, кабель, кучланиш йўқотиши ва ТКЗ

Моделдаги барча щит ва занжирлар учун тўлиқ электр ҳисоби: ҳисобий юклама (Рр, Iр), автомат номинали, кабель кесими (қизиш, ҳимояга мослик, ΔU манбадан), бир фазали ТКЗ токи ва автоматнинг ўчиш сезгирлиги, щитлар орасида селективлик, УКРМ (реактив қувват компенсацияси) ва ёнғин режими текшируви (СП 256.1325800, ПУЭ 1.3, 3.1, 7.1). Натижа жадвалда кўрсатилади, Excel'га сақланади ва хоҳишга кўра Revit занжирларига ёзилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Щитлар ва уларга уланган силовые занжирлар бўлсин (керак бўлса — «Щитга улаш» буйруғи билан). Щитлар орасидаги таъминлаш ҳам занжир билан уланган бўлса, ΔU ва селективлик бутун тармоқ бўйича ҳисобланади.
  • Кабель узунлиги Revit занжири узунлигидан олинади. Аниқ узунлик учун аввал «Кабель трассаси (лотоклар)» ни ишга туширинг.
  • Кабель ва автомат қаторлари «ЭОМ каталоги (Excel)» дан олинади — ўз маркаларингизни у ерда қўшинг.

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ЭОМ» рўйхатини очинг ва «ЭОМ ҳисоби: автомат, кабель, ΔU, ТКЗ» ни танланг.

  2. Кабель маркасини ва авария/ёнғин тизимлари учун кабелни (ВВГнг(А)-FRLS) танланг.

  3. ΔU чегараси, автомат тавсифи (B/C/D), манба қаршилиги ва бошқа коэффициентларни текширинг.

  4. Керак бўлса «Селективлик», «УКРМ» ва «Ёнғин режими» ни ёқинг.

  5. «Ҳисоблаш» ни босинг. Жадвалда огоҳлантиришли гуруҳларни кўринг, Excel'га сақланг.

  6. «Revit занжирларига ёзиш» ёқилган бўлса, автомат номинали ва кабель (марка, жилалар×кесим) занжир параметрларига ёзилади — кабель журнали ва щит схемаси шуларни олади.

Созламалар

Кабель

МайдонТавсиф
Кабель маркасиОддий гуруҳлар учун (каталогдан).
Авария/ёнғин тизимлари кабелиАвария щитлари (ЩАО, ЩОА, ППУ …) ва номида «авар», «пожар» бўлган гуруҳлар учун (сукут бўйича ВВГнг(А)-FRLS).
Iдоп тузатиш коэф., Iдоп ≥ k·InЁтқизиш шароити ва ҳимояга мослик (ПУЭ 1.3.10, 3.1.9).
ΔU чегараси, киришгача ΔUМанбадан охирги қурилмагача жами ΔU (сукут 5%). Юқори щитлар моделда бўлмаса, киришгача йўқотишни шу ерда беринг.

Автомат ва ТКЗ

МайдонТавсиф
СелективликТаъминловчи автомат щит ичидаги энг катта автоматдан камида бир поғона катта танланади.
Автомат тавсифи, манба қаршилиги Zф-0Iк1 ≥ k·In текшируви учун (B — 5·In, C — 10·In, D — 20·In).

Юклама

МайдонТавсиф
Щит Кс, cosφADSK_Коэффициент спроса ва қувват коэффициенти берилмаган бўлса ишлатилади.

УКРМ ва ёнғин режими

МайдонТавсиф
УКРМ: мақсад cosφКириш щитлари учун Qк = Рр·(tgφ − tgφмақсад) ва стандарт УКРМ тавсияси (0 — ҳисобламаслик).
Ёнғин режимиОддий истеъмолчилар ўчирилган, ёнғинга қарши тизимлар Кс = 1 билан ишлаганда автомат, кабель ва ΔU қайта текширилади (СП 256 7.1.9).

Натижа

МайдонТавсиф
Revit занжирларига ёзишАвтомат номинали ва кабель маркаси/кесими ADSK_ ёки TSL_ параметрларига (моделда борига) ёзилади. Плагин янги параметр яратмайди.

Натижа

  • Ҳар гуруҳ учун: Рр, Iр, In, кабель, Iдоп, ΔU (ўзи ва манбадан), Zп, Iк1 ва огоҳлантиришлар («Iдоп < In», «ΔU > 5%», «Iк1 кичик», «ёнғин режимида: …»).
  • Щитлар бўйича жами (ЖАМИ қатори), УКРМ тавсияси ва ёнғин режими хулосаси жадвал тепасида.
  • Мисол (TSHK, 33 щит, 425 гуруҳ): селективлик ёқилганда 6 та огоҳлантириш 0 га тушди; 1РП1 учун УКРМ-0,4-60 квар тавсия этилди; 104 та ёнғин/авария гуруҳи меъёрда.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Тавсия этилган тартиб: ЭОМ каталоги → Щитга улаш → Смежниклар юкламаси → Кабель трассаси → ЭОМ ҳисоби → Щит схемаси → Кабель журнали → ЭОМ спецификацияси → ЭОМ аудити.
  • Ҳисоб Revit'нинг ўз занжирларидан ўқилади — mySchema ёки бошқа плагин база файли керак эмас.
  • Натижаларни электр лойиҳачи текшириши шарт: каталог ва коэффициентлар лойиҳа шартларига мос бўлсин.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.