Сердечник — проём ёнларига
Ғишт деворлардаги эшик ва деразаларнинг икки ёнига монолит сердечник («Несущая колонна») қўяди ва арматуралайди. Қалинлиги — ғишт қатлами, ости ва баландлиги — девор бўйича, эни — сиз киритасиз (сукут 130 мм). Эни 250 мм дан кичик бўлса — 2 та стержень ва «Х_22» шпилька, 250 мм ва катта бўлса — 4 та бурчак стержень ва ёпиқ хомут.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Лойиҳада кесими ўзгартириладиган «Несущая колонна» оиласи бўлиши керак (масалан ADSK_КолоннаНесущая_Бетон_Прямоугольная). Плагин ундан «BIMUz_Сердечник ЭниxҚалинлик» турини ўзи яратади.
- Фақат ғишт деворлар (материал номи бўйича, «Перемычка»даги каби). Газоблок деворлар ўтказиб юборилади.
- Шпилька учун лойиҳада «Х_22» арматура шакли бўлса яхши (ADSK шаблони). Бўлмаса — 135° илмоқли тўғри шпилька қўйилади.
Ишлаш тартиби
Деворларни ёки эшик/деразаларни танланг ва «Бошланғич элементлар» панелида «Сердечник»ни босинг.
Ойнада асос оилани ва сердечник энини (девор бўйлаб) киритинг.
Арматура: ишчи стержень тури, 4 та стержень қайси эндан бошланиши (сукут 250 мм), девордан тепага чиқиши (сукут 450 мм), 90° анкеровка узунлиги (d ларда), хомут/шпилька тури ва қадами.
«Яратиш»ни босинг — ҳар проёмнинг иккала ёнига сердечник қўйилади ва арматураланади.
Созламалар
Сердечник
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Эни (девор бўйлаб), мм | Сукут 130 мм. Қалинлиги — ғишт қатлами (автоматик). |
Арматура
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| 4 та бурчак арматура — эни, мм дан | Эни шундан кичик — 2 та стержень (девор қалинлиги бўйлаб) ва «Х_22» шпилька; тенг ёки катта — 4 та бурчак стержень ва ёпиқ хомут. Ҳамма стерженлар девор остидан бошланади. |
| Девордан тепага чиқиши / 90° анкеровка | Стерженлар девор тепасидан чиқиб, 90° букилади. Анкеровкалар қарама-қарши томонга: бири проём томонга, бири девор ичига. |
| Хомут / шпилька, қадами | Девор ости ва тепасидан 50 мм ичкарида, қадам бўйича (сукут Ø6, 200 мм). |
Натижа
- Ҳар проём ёнида «BIMUz_Сердечник ЭниxҚалинлик» колоннаси: ғишт қатлами ўртасида, девор баландлиги бўйича; деворни кесади.
- Арматура — сердечник ичида: ишчи стерженлар, хомут ёки шпилькалар.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Қайта таҳрирлаш: проём, девор ёки сердечникнинг ўзини (ёки стержени) танлаб буйруқни ишга туширинг ва «Таҳрирлаш»ни танланг. Масалан, 130 ни 250 га ўзгартирсангиз — эски сердечниклар (арматураси билан) ўчирилади ва янгилари яратилади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.