DWG'дан модел — ўқлар, колонналар, деворлар ва бутун АР бино
Revit'га қўйилган AutoCAD (DWG) режасидан ўқлар, колонналар ва деворларни автоматик яратади. Қатламлар номидан (Оси, Колонны, Стены …) нима эканини аниқлайди, ўқларни ГОСТ бўйича номлайди (1, 2, 3… ва А, Б, В…), колонна ва девор турларини ўлчамига қараб лойиҳадан олади ёки нусхалайди. Бутун натижа битта Ctrl+Z билан бекор қилинади.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- DWG'ни план видига қўйинг: «Вставка → Импорт САПР» (ёки «Связь САПР»), бирлиги — миллиметр, «Только текущий вид» белгисини олиб ташланг. Лойиҳада сатҳлар ва ўлчами ўзгарадиган бетон тўғри тўртбурчак колонна оиласи бўлсин (масалан ADSK_КолоннаНесущая_Бетон_Прямоугольная).
Ишлаш тартиби
Пастки қават плани очиқ бўлсин. «DWG → RVT» панелида «DWG'дан модел»ни босинг. Лойиҳада битта DWG бўлса — ўзи олинади, бир нечта бўлса — керакли DWG'ни танланг.
DWG альбом бўлса (бир нечта режа), керакли режа атрофида тўртбурчак чизинг. Esc босилса — энг кўп колонналик режа ўзи танланади.
Ойнада қатламлар вазифасини текширинг (Ўқлар / Колонналар / Деворлар / —). Пастдаги «Топилди» бўлимида натижа дарров кўринади: ўқлар номи, колонналар ўлчамлари ва девор қалинликлари.
Пастки ва юқори сатҳни танланг ва «Яратиш»ни босинг. Яратилганлар танланиб қолади; натижа ойнасида нечта ўқ, колонна ва девор яратилгани ёзилади.
АР альбоми бўйича бутун бино: лойиҳага DWG қўйилмаган бўлса, «DWG'дан модел»ни босинг ва «Всё здание по альбому АР»ни танланг, кейин АР альбомининг DWG файлини кўрсатинг. Лойиҳага қўйилган DWG АР альбоми бўлса (бир нечта «План … этажа на отм. …» режаси), буйруқ шу режимга ўзи ўтади.
Ойнанинг «Найдено» бўлимида ҳар қават бўйича топилганлар кўринади: деворлар, эшик-деразалар, витражлар, колонналар, хоналар, зиналар ва отделка. Перекрытие қалинлиги разрезлардан, подоконник баландлиги фасад белгиларидан ўзи аниқланади. Нималарни қуришни белгиланг ва «Построить»ни босинг. Бутун бино ва альбом 5–10 дақиқада тайёр бўлади.
Созламалар
DWG қатламлари
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Қатлам вазифаси | Номидан тахмин қилинади: «Оси» — ўқлар, «колон/пилон» — колонналар, «стен/девор» — деворлар; штамп, ўлчам, матн, арматура ва «разрез» қатламлари ташланади. Ўзгартирганингиз кейинги сафар эсда қолади. |
Яратиш
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Ўқлар / Колонналар / Деворлар | Нималар яратилишини белгиланг. Шу жойда аввалдан ўқ ёки колонна бўлса — такрор яратилмайди. |
| Деворлар юк кўтарувчи (монолит) | Белгиланса — бетон девор турлари, белгиланмаса — ғишт/блок турлари олинади (ташқи ва ички деворлар учун алоҳида). |
Сатҳлар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Пастки / юқори сатҳ, баландлик | Колонна ва деворлар пастки сатҳдан юқори сатҳгача. Юқори сатҳ «— баландлик бўйича —» бўлса — киритилган баландлик (мм). |
Плита
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Плита ва қалинлиги | Белгиланса, DWG режасидаги энг катта ёпиқ контур бўйича фундамент плитаси (ёки перекрытие) яратилади; қалинлиги мм'да берилади (масалан 1200). Плита қатлами номидан ҳам аниқланади: «фундамент», «плита», «перекрытие». |
АР альбоми
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Нималарни қуриш | Сатҳлар ва планлар, ўқлар, деворлар, эшик-деразалар, витражлар, колонналар, перекрытиелар, том, хоналар, маркалар, зиналар ва «Альбом АР» (ўлчамлар, разрезлар, фасадлар, спецификациялар, листлар). Танловингиз эсда қолади. |
| Параметрлар (чизмадан) | Перекрытие қалинлиги ва подоконник баландлиги чизмадан олинади. Топилмаса ёки бошқа қиймат керак бўлса, қўлда ўзгартиринг. |
Натижа
- Ўқлар (Grid) — DWG'даги ўрнида, номлари 1, 2, 3… (чапдан ўнгга) ва А, Б, В… (пастдан юқорига). Колонналар — DWG'даги контур маркази, ўлчами ва бурилиши бўйича («500x800» каби турлар). Деворлар — икки параллел чизиқнинг ўртасидан, қалинлиги — улар орасидаги масофа; бурчакларда туташтирилади.
- АР альбоми режимида: ҳар қават учун сатҳ ва план; деворлар тури бўйича (ташқи, бетон, ғишт, газобетон, ГКЛ перегородка); эшик-деразалар DWG маркаси билан (ADSK_Марка, тур номи «Д-1 (1000x2200)»), ташқи деворда четверти доим кўчага; витражлар; колонналар; перекрытие ва том; икки ва уч маршли зиналар (юқори плитада тешик); хоналар рақами ва номи билан, отделкаси «Ведомость отделки помещений» ва «Экспликация полов» жадвалларидан. Альбом: ўқ ўлчамлари, маркалар, «Разрез 1-1» ва «2-2», 4 фасад, эшик/дераза/витраж спецификациялари ва развёрткалари, экспликация полов, ведомость отделки, ТЭП, листлар (Форма 3, раздел «АР») ва ведомость рабочих чертежей.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Бутун лойиҳа папкадан: лойиҳада DWG бўлмаса, буйруқ «Папкадан бутун лойиҳа»ни таклиф қилади — КЖ альбомлари турган папкани танлайсиз, DWG'лар ўзи импорт қилиниб бўлимларга ажратилади: каркас (барча қаватлар), фундамент плитаси, қават плиталари (қалинлиги спецификациядаги бетон ҳажмидан) ва ригеллар («Каркас» қатламидан, кесими «Ригел … 400х400» ёзувидан, тепаси плита сатҳида), плита тешиклари ва қайтма монолит зиналар (зиналар альбомидан, BIMUz «Зинапоя» модули орқали: ҳар маршнинг поғона баландлиги DWG'даги ўрта майдонча белгисидан, юқори плитада тешик). Фақат зиналарни қайта кўтариш: BIMUz AI «фақат зиналарни қайта кўтар». Ҳар альбом моделдаги ўқларга номи бўйича тўғриланади. BIMUz AI: «папкадаги КЖ альбомларидан бутун лойиҳани кўтар».
- Бутун бино: КЖ альбомида «Схема расположения каркасов на отм. …» каби қават режалари бўлса, буйруқ «Бутун бино (N қават)» ни таклиф қилади — ҳар белги учун сатҳ ва план, ўқлар, колонналар ва монолит деворлар (ҳар қават кейингисигача) битта ҳаракатда яратилади; «+10.700, +14.000, +17.300» ва «+20.600 ,,, +33.800» (типовой қаватлар) ҳам. Юқори қаватлар биринчи қаватнинг ўқларига номи бўйича тўғриланади.
- BIMUz AI: «бинони DWG'дан Revit'га ўгир — барча қаватлар» деб ёзинг.
- BIMUz AI ҳам шуни бажара олади: AI ойнасига «DWG'дан модел кўтар» деб ёзинг (альбомда бошқа режа керак бўлса — «2-режадан»).
- Ўқ номлари DWG матнидан эмас, тартиб бўйича берилади (Revit импорт қилинган матнни бермайди) — DWG'да бошқача номланган бўлса, кейин қўлда ўзгартиринг. Думалоқ колонналар ҳозирча яратилмайди.
- BIMUz AI DWG альбомидаги ёзувларни ҳам ўқийди: арматура спецификациялари, ведомость расхода стали, плита қалинлиги, бетон синфи. «DWG'даги Фпм1 плитасини моделла, спецификация бўйича арматурала ва жадвалларни листга жойла» деб ёзинг — аниқ бўлмаган қийматларни (масалан қадам) сиздан сўрайди. Бунинг учун компьютерда AutoCAD ёки бепул ODA File Converter бўлиши керак (ёки DWG ёнида шу номли DXF).
- АР альбоми яхши танилиши учун: режалар сарлавҳаси «План … этажа на отм. ±0,000» кўринишида, эшик-деразалар «Спецификация элементов заполнения проемов» жадвалида, отделка жадвалларида устунлар рақамланган (1, 2, 3 …) бўлсин. Натижа ойнасидаги «!» билан бошланган қаторлар қўлда текширишни талаб қилади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.