BIMUz
Лентадаги тугма: Перемычка

Перемычка — моделлаштириш ва арматуралаш

Ғишт деворлардаги эшик ва деразалар устига монолит перемычка («Несущий каркас») қўяди ва шу ойнанинг ўзида арматуралайди. Эни — ғишт қатлами қалинлиги, баландлиги — сиз киритасиз, узунлиги — проём кенглиги ва иккала томонга таяниш. Перемычка тури асос оиладан плагиннинг ўзи яратади. Газоблок ва бошқа деворлар ўтказиб юборилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Лойиҳада эни ва баландлиги ўзгартириладиган «Несущий каркас» оиласи бўлиши керак (масалан ADSK_Балка_Бетон_Прямоугольная). Плагин ундан «BIMUz_Перемычка ЭниxБаландлик» турини ўзи яратади.
  • Девор ғишт эканлиги материал номидан аниқланади: «кирпич», «ғишт», «кладка» ёки «brick». «Газоблок», «газобетон», «пенобетон», «ячеистый» бўлса — перемычка қўйилмайди.
  • Арматуралаш учун лойиҳада арматура турлари (RebarBarType) бўлсин.

Ишлаш тартиби

  1. Деворларни ёки эшик/деразаларни танланг (девор танланса — унинг барча проёмлари олинади). «Бошланғич элементлар» панелида «Перемычка»ни босинг. Олдиндан танланмаган бўлса, плагин танлашни сўрайди — танлаб «Готово»ни босинг.

  2. Ойнада асос оилани, перемычка баландлигини ва таянишни текширинг.

  3. «Арматуралаш» белгиланган бўлса — юқори ва пастки стерженлар тури ва сонини, хомут тури ва қадамини танланг. Арматура рўйхатида сон ёзиб танлаш мумкин: «12» — Ø12, «6» — Ø6.

  4. «Яратиш»ни босинг. Якунда нечта перемычка яратилгани ва арматураланганини кўрсатувчи ҳисобот чиқади.

Созламалар

Перемычка

МайдонТавсиф
Асос оилаЭни ва баландлиги ўзгартириладиган «Несущий каркас» оиласи. Тўғри бурчакли монолит балка рўйхатда биринчи туради.
Баландлиги, ммСукут бўйича 225 мм. Эни автоматик — ғишт қатлами қалинлиги.

Таяниш

МайдонТавсиф
Проём кенглиги чегараси / кичик / каттаПроём 1500 мм дан кичик бўлса — ҳар томонга 250 мм, 1500 мм ва ундан катта бўлса — 300 мм.

Арматура

МайдонТавсиф
Юқори / Пастки / ХомутСтержень тури ва сони (камида 2 та), хомут тури ва қадами. Сукут: Ø12 A500, хомут Ø6 A240, қадам 200 мм.

Қўшимча

МайдонТавсиф
Устида балка бор проёмларни ўтказиб юборишПроём устида аллақачон балка ёки перемычка бўлса — янгиси қўйилмайди.

Натижа

  • Ҳар проём устида «BIMUz_Перемычка ЭниxБаландлик» турли балка: ости — проём тепасида, ғишт қатлами ўртасида. Перемычка деворни кесади (бирлаштириш тартибида биринчи).
  • Арматура: юқори ва пастки стерженлар, хомутлар; марка, «Раздел» ва позиция берилади — ВРС ва спецификацияларга тушади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Қайта таҳрирлаш: проём ёки деворни танлаб буйруқни қайта ишга туширинг ва «Таҳрирлаш»ни танланг — эски перемычка (арматураси билан) ўчирилади, олдинги созламалар ойнада тикланади, янгиси яратилади. Олдинги версияда яратилганлар ҳам тур номидан топилади.
  • Фақат арматурасини ўзгартириш учун перемычкани танлаб «Балка арматуралаш» → «Таҳрирлаш»дан фойдаланинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.