BIMUz
Лентадаги тугма: Узел чизмаси

Узеллар чизмаси (КМ)

Моделдаги 2.440-2 узелларининг ҳар бир тури учун 1:10 масштабда кесим яратади, уни расмийлаштиради ва А3 варақларга жойлайди: узилиш чизиқлари, размерлар, маркалар, заводской ва монтаж чоклари, отметкалар ва изоҳлар.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Моделда «Узел 2.440-2» буйруғи билан қўйилган узеллар бўлсин.
  • Лойиҳада ADSK «Форма 3» штампи, 3 мм ли марка оилалари ва ADSK пайванд оилалари бўлса, натижа тўлиқроқ чиқади.

Ишлаш тартиби

  1. «Металл» панелида «Узел чизмаси» тугмасини босинг.

  2. Буйруқ узелларни турлари бўйича гуруҳлайди ва ҳар тур учун битта кесим яратади (1:10, «Тщательный», яширин чизиқлар; сатҳлар, ўқлар ва ортиқча элементлар яширилади).

  3. Кесимлар автоматик расмийлаштирилади ва А3 варақларга (ҳар варақда 6 тагача) жойланади.

Натижа

  • Ҳар узел тури учун расмийлаштирилган кесим: узилиш чизиқлари, размерлар, балка/колонна ва пластина маркалари (матн баландлиги 3 мм), заводской чоклар ва катет (kf) ёзуви, монтаж чоклари, балка усти отметкаси (ташқарига горизонтал выноска билан).
  • ADSK «Форма 3» штампли А3 варақлар; кесим номлари кесим устида, изоҳлар варақда.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Буйруқни қайта ишга туширсангиз, янги кесим ва варақлар яратилади — эскиларини олдин ўчиринг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.