BIMUz
Лентадаги тугма: Оилалар кутубхонаси

BIMUz оилалар кутубхонаси: превью билан кўриш ва лойиҳага юклаш

Буйруқ BIMUz серверидаги оилаларни (проём стойкалари, металл перемычка, арматура муфталари) расми, тавсифи ва турлари билан кўрсатади. Кераклисини танлаб, бир босишда лойиҳага юклайсиз.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Интернет алоқаси бўлиши керак. Алоқа бўлмаса, аввал олинган каталог (кэш) кўрсатилади.

Ишлаш тартиби

  1. Металл конструкциялар панелида «Оилалар кутубхонаси» тугмасини босинг (ёки «Проём каркаси» ойнасида «Оилалар кутубхонаси…» бандини танланг).

  2. Ойнада оилалар гуруҳлар бўйича превью билан кўринади; лойиҳада борлари яшил ✓ билан белгиланган. Юқоридаги майдонда номи бўйича қидириш мумкин.

  3. Оилани танланг — ўнгда катта расм, тавсиф, категория ва турлари чиқади. Бир нечтасини Ctrl билан танлаш мумкин.

  4. «Лойиҳага юклаш» ни босинг (ёки оилани икки марта босинг). Якунда нечта юкланганини кўрсатувчи хабар чиқади.

Созламалар

Каталог

МайдонТавсиф
Проём каркасиСтойкалар (L50×5, L63×5, L63×5/L75×5 — девор қалинлиги бўйича) ва металл перемычка. Revit йилига мос нусха автоматик олинади.
Арматура муфталариСтандарт, ўтиш, қолип (FS) муфталари ва каллакли анкер (HA) — «Соединители несущей арматуры» категорияси.

Натижа

  • Танланган оилалар лойиҳага юкланади; лойиҳада аллақачон борлари қайта юкланмайди ва ўзгармайди.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Кутубхона BIMUz серверида янгиланиб боради — янги оилалар плагинни янгиламасдан ҳам кўринади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.