BIMUz
Лентадаги тугма: Радиатор жойлаш

Радиаторларни жойлаш

Иссиқлик йўқотиши маълум хоналарга радиаторларни жойлайди: ҳар бир ташқи дераза тагига биттадан, деразасиз хонада — энг узун ташқи девор ўртасига. Хона Q си радиаторларга тенг бўлинади ва секциялар сони ⌈Qi / секция қуввати⌉ бўйича ҳисобланиб, параметрга ёзилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Аввал «Иссиқлик йўқотиш» буйруғини ишлатинг (параметр BIMUz_Иссиқлик_йўқотиш_Вт) ёки Space «Design Heating Load» ни тўлдиринг.
  • «Механик жиҳозлар» (Mechanical Equipment) категориясидаги радиатор оиласи юкланган бўлсин. Оила деворга боғланмаган (non-hosted, level-based) бўлиши шарт.
  • Ташқи деворлар ва деразалар «Иссиқлик йўқотиш» буйруғидаги қоида бўйича аниқланади.

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ОВ» рўйхатидан «Радиатор жойлаш» ни танланг.

  2. Радиатор турини танланг (номида «радиат», «батар», «конвект» борлари рўйхат бошида). Секция қувватини киритинг ёки турдаги қувват параметрини танланг.

  3. Секциялар сони параметрини ва секциялар чегараларини белгиланг.

  4. Девордан масофа ва полдан баландликни киритинг, хоналарни белгиланг ва «Жойлаш» ни босинг.

  5. Натижалар жадвалида ҳар хона учун Q, деразалар, радиаторлар сони, битта радиатор Q си ва секциялар чиқади. «Радиаторларни танлаш» — радиаторлар моделда танланади.

  6. Радиатор деворга қараб қолган бўлса, бекор қилиб, «Йўналишни тескари қилиш» билан қайта жойланг.

Созламалар

Радиатор

МайдонТавсиф
Радиатор туриMechanical Equipment категориясидаги оила тури.
Секция/асбоб қуввати, ВтБир секция қуввати (асл қиймат 180 Вт).
ёки турдаги қувват параметриТурдаги сон параметри танланса, қувват ундан олинади (тўлдирилган бўлса).
Секциялар сони параметриБутун сонли параметр (номида «секц»/«section» бўлса ўзи танланади); номини қўлда ҳам ёзиш мумкин. Тур параметри бўлса — «<тур> - N секц.» тур нусхалари яратилади.
Секциялар: камида / кўпи биланСекциялар сони шу оралиқда чекланади (асл қиймат 3 … 25).

Жойлаш

МайдонТавсиф
Девордан масофа, мРадиатор хона ичига шу масофада сурилади (асл қиймат 0,10 м).
Полдан баландлик, мСатҳдан баландлик (асл қиймат 0,10 м).
Йўналишни тескари қилишРадиатор деворга қараб қолса ёқинг.
ХоналарИссиқлик йўқотиши маълум хоналар; ҳаммаси белгиланган.

Натижа

  • Радиатор нусхалари жойланади ва хона ичига бурилади; уларга BIMUz_Радиатор_Q_Вт параметри (битта радиатор қуввати) ёзилади.
  • Секциялар сони танланган параметрга ёзилади (нусха параметрига ёки тур нусхаси орқали).
  • Жадвал: №, Номи, Сатҳ, Q, Деразалар, Радиаторлар, Q битта, Секциялар (ҳар бири), Изоҳ ва «Жами» қатори.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Керакли секциялар сони «кўпи билан» дан ошса, изоҳда «қўшимча асбоб керак» деб ёзилади — радиатор максимал секция билан қўйилади.
  • Витраж бўлимининг ўртасига ҳам радиатор қўйилади.
  • Буйруқ мавжуд радиаторларни ўчирмайди — қайта ишга туширишдан олдин эскиларини ўчиринг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.