Поллар экспликацияси (ГОСТ 21.501)
Ҳар хона остидаги поль элементларини (чистовой пол ва юк кўтарувчи плита) топади, бир хил тузилишли полларни битта типга бирлаштиради ва Revit'нинг ўз жадвалида «Экспликация полов»ни тузади: хона рақамлари, пол тури, штриховкали схема, қатламлар (материал ва қалинлик) ва майдон. Майдонни жадвал ўзи ҳисоблайди.
Олдиндан тайёрлаш
- Хоналар (Rooms) жойлаштирилган бўлсин.
- Пол конструкцияси моделда поль элементлари билан берилган бўлса, қатламлар уларнинг турларидан (Floor type → Структура) олинади: материал номи ва қалинлиги. Шунинг учун материаллар номи ҳужжатга мос бўлсин (масалан, «Керамогранит», «Стяжка из ЦПР М150»).
- Пол турларининг номи (КП1, Л1 …) пол элементи типининг «Маркировка типа» параметридан олинади. У бўш бўлса, рақам қўйилади — уни ойнада ёки жадвалнинг ўзида ўзгартириш мумкин, кейинги ишга туширишда ўзгармайди.
- Чистовой пол алоҳида элемент бўлса — унинг устки сатҳи қават сатҳига яқин (−0,6 … +0,3 м) бўлиши керак; плита ҳам шу оралиқда топилади.
- Поль элементи йўқ хоналар «Отделка пола» параметри бўйича гуруҳланади — қатламларни ойнада ёзасиз.
Ишлаш тартиби
«Архитектура» панелида «Поллар экспликацияси» тугмасини босинг.
Қамровни танланг: актив кўриниш қавати ёки барча қаватлар. Барча қаватлар учун ҳар қаватга алоҳида жадвал ҳам чиқариш мумкин — пол типларининг рақамлари бутун бино бўйича умумий бўлади.
«Ҳисоблаш»ни босинг. Ойнада экспликация жадвали очилади: хоналар, тип, қатламлар ва майдон. Хона рақамлари қисқартирилади (1–3, 5, 7).
Керак бўлса матнни тўғриланг. Сариқ катаклар — поль элементи топилмаган хоналар: қатламларни ўзингиз ёзинг.
«Жадвалга ёзиш» — натижа хоналарга ёзилади ва «BIMUz — Экспликация полов» жадвали яратилади ва очилади. Жадвални листга қўйинг: схема расмлари листда кўринади. «Нусха олиш (Excel учун)» — жадвални буферга олади.
Созламалар
Қамров
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Ҳар қават учун алоҳида жадвал | Ҳар қават учун «BIMUz — Экспликация полов (қават номи)» жадвали яратилади (қават фильтри билан); типлар рақами барча қаватлар бўйича бир хил. |
Қатламлар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Юк кўтарувчи плитани асос сифатида қўшиш | Ёқилган бўлса, плита қатламлари рўйхат охирида «Плита перекрытия — …» деб берилади. Ўчирилса, фақат чистовой пол қатламлари олинади. |
Натижа
- Хоналарга ёзиладиган параметрлар: BIMUZ_POL_TURI (тип), BIMUZ_POL_XONALAR (шу типдаги хоналар), BIMUZ_POL_TARKIBI (қатламлар) ва «Изображение» (схема расми).
- Жадвал — Revit'нинг одатий «Помещения» жадвали, тип бўйича гуруҳланган; устунлар ГОСТ 21.501 шаклида (30 / 15 / 40 / 60 / 20 мм). Майдон — шу типдаги хоналар майдонлари йиғиндиси, хоналар ўзгарса ўзи янгиланади. Мавжуд жадвал ўзгартирилмайди — созламаларингиз сақланади.
- Схема — қатламлар кесими штриховка билан (бетон, стяжка, утеплитель, гидроизоляция, плитка, ламинат, грунт), рақамлари билан. Расмлар Revit'да фақат листда кўринади.
- Материаллар номидан «ADSK_» каби префикслар олиб ташланади. Пол таркиби ёки хоналар ўзгарса — буйруқни қайта ишга туширинг.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Битта хонада икки хил пол бўлса (масалан, ошхона-меҳмонхона), хона нуқтаси турган жойдаги пол олинади. Бундай хоналарни ажратгич чизиқ билан иккига бўлиш аниқроқ.
- Пол по грунту (плитасиз) ҳам ишлайди — фақат поль элементининг қатламлари олинади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.