BIMUz
Лентадаги тугма: Кабель трассаси (лотоклар)

Кабель трассаси: лоток бўйлаб узунлик ва тўлдирилиш

Ҳар бир занжир кабелини щитдан лоток тармоғи бўйлаб энг қисқа йўл билан энг узоқ қурилмагача ўтказади ва Revit занжирига шу йўлни (Custom path) ёзади — узунликни Revit ўзи ҳисоблайди. Лотокларга ўтган занжирлар рўйхати ва тўлдирилиш % (ПУЭ 2.1.61, 40%) ёзилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Лотоклар (Cable Tray) фитинглар билан уланган бўлсин. 1 м гача тирқиш ва фитингсиз T-туташувлар автоматик уланади.
  • Занжирлар щитга уланган бўлсин.

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ЭОМ» рўйхатини очинг ва «Кабель трассаси (лотоклар)» ни танланг.

  2. «Трассалаш» ни танланг, щит/қурилмадан лотоккача энг катта масофа, заҳира % ва тўлдирилиш чегарасини беринг.

  3. Фақат баъзи щитлар учун — уларни олдиндан танлаб, «Фақат танланганлар» ни ёқинг.

  4. «Бажариш» ни босинг. Жадвалда олдинги/янги узунлик, лотоклар сони ва ўтказилмаган занжирлар сабаби.

  5. Кейин «ЭОМ ҳисоби» ва «Кабель журнали» янги узунликни олади.

Созламалар

Трасса

МайдонТавсиф
Амал«Трассалаш» ёки «Тозалаш» (Revit'нинг оддий йўлига қайтариш ва лоток параметрларини бўшатиш).
Лотоккача энг кўп масофа, мСукут 20 м. Ҳар учи учун энг яқин 3 та лоток синаб кўрилади.
Кабель заҳираси, %ADSK_/TSL_Длина проводника га заҳира билан ёзилади.

Лоток

МайдонТавсиф
Тўлдирилиш чегараси, %Σ кабель ташқи кесими / (эни × баландлиги). Ташқи диаметр каталог бўйича тахминий.

Натижа

  • Лотокда: TSL_КНК_Номер цепи (ЭО/ЭМ алоҳида), TSL_КНК_Заполняемость лотка (%), DKC_Наполняемость лотка — моделда бўлса.
  • Мисол (TSHK): 425 занжирдан 314 таси 5 сонияда ўтказилди; 6 лотокда тўлдирилиш 40% дан юқори.
  • Лоток тармоғидаги эҳтимолий узилишлар (лоток учи уланмаган, 1–3 м нарида бошқа лоток бор) «Узилиш» қаторлари бўлиб чиқади — танлаб моделда кўринг. TSHK'да 70 та топилди.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • «Сеть лотков разорвана» — лоток тармоғида 1 м дан катта узилиш бор: жадвалдан занжирни танлаб моделда кўринг.
  • Трассани бекор қилиш учун «Тозалаш» амалини ишлатинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.