Деразалар жадвали — спецификация ва развертка
«Эшиклар жадвали» билан бир хил мантиқ, деразалар учун: Revit жадвалида «Спецификация оконных блоков», деразалар разверткаси (Legend) ўлчамлар ва отметкалар билан, автоматик маркировка (ОК-1, ОК-2 …), тур номларини тузатиш ва «Форма 3» листга жойлаш.
Олдиндан тайёрлаш
- Деразалар ADSK шаблони оилаларидан бўлгани маъқул (ADSK_Марка, ADSK_Наименование).
- Развертка учун лойиҳада битта легенда ва ичида битта «Компонент легенды» бўлсин.
- Витраж ичидаги деразалар бу жадвалга кирмайди.
Ишлаш тартиби
«Архитектура» панелида «Деразалар жадвали» тугмасини босинг.
Ойнада марка, бўлим ва наименование қайси параметрдан олинишини текширинг. Керак бўлса «Автоматик маркировка»ни ёқинг.
«Сатҳ → жадвал устуни» жадвалида устун номларини (подвал, 1 этаж …) ва «Бўлимлар тартиби»ни текширинг.
Тур номлари ва ADSK_Наименование рўйхатини текширинг — ўлчам деразанинг «Ширина / Высота»сидан олинади.
«Яратиш» (кейинги сафар — «Янгилаш») тугмасини босинг. Ҳисобот ойнасида нима яратилгани ва огоҳлантиришлар чиқади, иш тугагач лист очилади.
Модел ўзгарса, буйруқни қайта ишга туширинг — жадвал, развертка ва лист янгиланади (жадвал ва лист ўчирилмайди, сиз қилган ташқи кўриниш созламалари сақланади).
Созламалар
Маълумот қайси параметрдан олинади
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Марка (Обознач.) | Сукут бўйича ADSK_Марка. Бўш бўлса — «Маркировка типоразмера», кейин «Марка» олинади. |
| Бўлим (сарлавҳа қатори) | Сукут бўйича «Описание». Бир хил қийматли деразалар битта бўлимга тушади, бўлим охирида «Итого:». |
| Наименование | Сукут бўйича ADSK_Наименование. Бўш бўлса — тур номи. |
Автоматик маркировка
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| ADSK_Марка'ни қайта ёзиш, префикс «ОК-» | Ҳар бир тур битта марка олади: ОК-1, ОК-2 … Тартиб — бўлимлар тартибида, бўлим ичида юза бўйича (энг каттаси биринчи). Мавжуд қийматлар алмаштирилади (Ctrl+Z билан қайтарилади). |
Нимани яратиш
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Спецификация / Развертка / Листга жойлаш | Иккаласини ёки биттасини танланг. «Листга жойлаш» — ADSK_ОсновнаяНадпись «Форма 3» штампли янги лист, штампдаги «Раздел» — «АР». |
| Бўлимларга ажратиш | Ўчирилса — барча қаторлар битта рўйхатда, охирида битта «Итого:». |
Сатҳ → жадвал устуни
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Устун номи | Ҳар бир сатҳ учун «Количество» устуни номи: подвал, 1 этаж, на отм. +9,900 … Бир хил ном берилган сатҳлар битта устунга қўшилади. |
Натижа
- Жадвал «BIMUz — Спецификация окон», сарлавҳаси «Спецификация оконных блоков», қатор баландлиги 8 мм.
- Развертка «BIMUz — Развертка окон»: отметкада дераза пастининг баландлиги (сатҳ + подоконник) кўрсатилади.
- Ёрдамчи параметрлар — BIMUZ_DERAZA_*; эшикларникидан алоҳида, бир-бирига таъсир қилмайди.
- Лист «Спецификация окон. Развертки окон», раздел «АР».
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Эшиклар ва деразалар жадвали битта коддан ишлайди — бирида тузатилган нарса иккинчисида ҳам ишлайди.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.