BIMUz
Лентадаги тугма: Элемент кўринишлари

Элемент кўринишлари (развертка ва кесим)

Танланган девор, колонна, балка ва фундаментлар учун бўйлама кесим (развертка) ва ўртадан кўндаланг кесимни элемент ўлчамида яратади, марка номи билан номлайди ва хоҳишга кўра арматурасини маркалайди.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Элементларни олдиндан белгилаш мумкин. Арматурани маркалаш учун лойиҳада Rebar Tag оиласи юкланган бўлиши керак.

Ишлаш тартиби

  1. «Ҳужжатлар» панелида «Листлар» рўйхатидан «Элемент кўринишлари» ни босинг.

  2. Элемент белгиланмаган бўлса — уларни танланг ва «Готово» ни босинг.

  3. Ойнада масштаб, отступ, кўриниш шаблони, кесим ва маркалашни созланг, марка турини танланг.

  4. «Бажариш» ни босинг. Яратилган кўринишлар проект браузерида танланган бўлади.

Созламалар

Кўринишлар

МайдонТавсиф
Масштаб 1:Стандарт 25.
Элемент атрофидан, ммКесим чегараси элементдан шунча катта. Стандарт 300.
Кўриниш шаблониРазрез шаблонларидан бири ёки шаблонсиз.
Кўндаланг кесим ҳамЭлемент ўртасидан кўндаланг кесим.
Арматурани маркалашЯнги кўринишларда шу элементлар арматурасига марка қўйилади.

Натижа

  • Номлар: «<Марка>_Развертка», «<Марка>_Кесим»; номи бор бўлса (2), (3) қўшилади. Марка йўқ бўлса — категория ва ID.
  • Развертка элемент бўйлаб (колоннада — узун томони бўйлаб), бутун қалинлиги кўринади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Колонна, балка ва фундамент модуллари ўз ҳужжатлари билан кесим яратади — бу буйруқ асосан деворлар ва аввал арматураланган элементлар учун.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.