BIMUz
Лентадаги тугма: Узелни юклаш

Типовой узелни моделга юклаш

Кутубхонадан узелни превью билан танлаб, бир ёки бир нечта асосга қўяди. «Зеркально» билан ойнали вариант қўйилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Лойиҳада узелдаги арматура ва илгак турлари (номлари бўйича) бўлиши керак.

Ишлаш тартиби

  1. «Арматуралаш» панелида «Арматура утилиталари» рўйхатидан «Узелни юклаш» ни босинг.

  2. Чапда узелни танланг — ўнгда превью ва маълумот чиқади. Керак бўлса «Зеркально» ни белгиланг.

  3. «Юклаш» ни босинг, асос(лар)ни танланг ва «Готово» ни босинг.

Созламалар

Ойна

МайдонТавсиф
Папка«…» билан бошқа папка (тармоқ ҳам) танланади, «Янгилаш» — рўйхатни қайта ўқиш.
ЗеркальноАрматура асоснинг маҳаллий X ўқи бўйича ойнали қўйилади.

Натижа

  • Арматура асоснинг таянч нуқтаси ва бурилишига нисбатан қайта яратилади.
  • Асос ўлчами узелдагидан фарқ қилса огоҳлантирилади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Узел бир хил ўлчамли типовой элементлар учун мўлжалланган.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.