Ёритилганлик ҳисоби (фойдаланиш коэффициенти усули)
Ҳар хона учун ўртача ёритилганликни E = N·Φ·U / (S·Kз) формуласи билан ҳисоблайди ва хона номи бўйича СП 52.13330.2016 меъёри билан солиштиради. Хоналар — моделдаги жойланган Room/Space ёки АР связидан. Бу тахминий текширув; аниқ ҳисоб DIALux'да.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Светильник турида «Световой поток» (люмен) берилган бўлсин.
- Хоналар жойланган бўлсин ёки АР модели связь сифатида юкланган бўлсин.
Ишлаш тартиби
«MEP» панелида «ЭОМ» рўйхатини очинг ва «Ёритилганлик ҳисоби» ни танланг.
Заҳира коэффициенти Kз (сукут 1,4) ва иш сирти баландлигини (0,8 м) беринг.
«Ҳисоблаш» ни босинг; меъёрдан паст хоналарни танлаб, светильникларини моделда кўринг.
Созламалар
Ҳисоб
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Kз | Заҳира коэффициенти (LED учун одатда 1,4). |
| Иш сирти баландлиги | Светильник осма баландлиги h = светильник сатҳи − хона сатҳи − иш сирти. |
Натижа
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Фақат меъёрдан паст | Жадвалда фақат E < 0,9·Eн хоналар. |
Натижа
- Устунлар: қават, №, хона, S, N, ΣΦ, хона индекси i = S/(h·(a+b)), U, E, меъёр, ҳолат («паст», «юқори (×2)», «OK»).
- Меъёрлар: кабинет/офис 300 лк, коридор 75, зинапоя 50, санузел 75, холл 150, электрощитовая/серверная 200 … Номи танилмаган хоналар учун меъёр «—».
Қоидалар ва маслаҳатлар
- U жадвали ρ 70/50/20 ва тўғри ёруғлик учун; қоронғи пардозли хоналарда натижа юқори чиқиши мумкин.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.