BIMUz
Лентадаги тугма: СОДга юбориш

Revit моделини СОДга юбориш

Актив моделнинг сақланган RVT файлини BIMUz CDE (СОД) лойиҳасига юклайди: WIP, Shared ёки Published папкасига, раздел ва изоҳ билан. Шу номли файл аввал юкланган бўлса, СОДда унинг янги версияси пайдо бўлади. Файл «СОДдан очиш»да Check-out қилинган бўлса, айнан ўша ҳужжатга янги версия бўлиб тушади ва қулф ечилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Модел RVT файл сифатида сақланган бўлиши керак. Сақланмаган ўзгаришлар бўлса буйруқ тўхтайди: аввал Ctrl+S қилинг — СОДга айнан дискдаги RVT юборилади.
  • BIMUz CDE'да ҳисобингиз ва лойиҳа бўлсин; лойиҳада WIP / Shared / Published папкалари бўлиши керак.

Ишлаш тартиби

  1. Моделни сақланг (Ctrl+S). «CDE / СОД» панелида «СОДга юбориш»ни босинг.

  2. «Revit моделини BIMUz CDE'га юбориш» ойнасида сервер, логин ва паролни киритиб «СОДга уланиш»ни босинг.

  3. «Лойиҳа»ни ва «Статус»ни (WIP, Shared ёки Published папка) танланг, «Раздел» (масалан, KR) ва «Изоҳ»ни ёзинг.

  4. «СОДга юбориш»ни босинг. Юклангач лойиҳа, статус, версия (V1, V2 …) ва файл номи кўрсатилади.

  5. «Файлни СОДда (браузерда) очайми?» саволига «Ҳа» десангиз, ҳужжат СОД сайтида браузерда очилади.

Созламалар

Уланиш

МайдонТавсиф
CDE serverBIMUz CDE манзили. Олдиндан https://cde.bimuz.uz; охирги муваффақиятли уланишдаги манзил эслаб қолинади.
Login / ПарольСОД ҳисоби. Логин эслаб қолинади, пароль ҳеч қачон сақланмайди — ҳар сафар киритилади.

Юбориш

МайдонТавсиф
ЛойиҳаУланишдан кейин СОДдаги лойиҳалар рўйхати (код — номи).
СтатусЛойиҳанинг ISO 19650 папкаси: WIP, Shared ёки Published. Олдиндан биринчиси танланади.
РазделҲужжатнинг лойиҳа бўлими коди, олдиндан KR. Бўш бўлса General ёзилади.
ИзоҳВерсия изоҳи — СОДдаги версиялар тарихида кўринади.

Check-out

МайдонТавсиф
Юборгач қулфни ечиш (Check-in)Фақат файл «СОДдан очиш»да Check-out қилинган бўлса кўринади (олдиндан ёқилган). Бу ҳолда лойиҳа ва папка ўзгармайди. Белги олинса, қулф сизда қолади ва ишни давом эттирасиз.

Натижа

  • СОД лойиҳасининг танланган папкасида RVT ҳужжат ёки унинг янги версияси пайдо бўлади; версия рақами, раздел ва изоҳ сақланади.
  • Check-out файлида: Check-in ёқилган бўлса, СОДда қулф ечилади ва локал Check-out ёзуви ўчирилади; ўчирилган бўлса — локал ёзувда версия рақами янгиланади.
  • Revit модели ўзгармайди.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Катта файллар учун юклаш вақти 30 дақиқагача кутилади — ойнани ёпмасдан кутинг.
  • Версия юкланиб, қулфни ечиб бўлмаса, огоҳлантириш чиқади — қулфни СОД сайтида ечиш мумкин.
  • Сервер манзили протоколсиз ёки http:// билан ёзилса, плагин уни тўғрилаб кўрсатади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.