BIMUz
Лентадаги тугма: Автоматик туташув

Автоматик туташувлар

Танланган каркас элементлари орасидаги барча туташувларни топади ва яратади: балка — колонна, балка — балка (стык ва иккинчи даражали), боғлагич фасонкаси ва остида колонна бўлмаган колонналар учун база.

Олдиндан тайёрлаш

  • Колонналар «Несущие колонны», балка ва боғлагичлар «Каркас несущий» тоифасида бўлсин (масалан ADSK металл оилалари).
  • Ҳар тур учун созламалар олдиндан шу тур тугмасидаги ойнада берилган бўлсин (бўлмаса сукут қийматлари).

Ишлаш тартиби

  1. Колонна, балка ва боғлагичларни танланг (рамка билан ҳам бўлади) ва «Автоматик туташув»ни босинг.

  2. Ойнада тур бўйича топилган туташувлар сони кўрсатилади. Базалар учун «Колонна базаларини ҳам яратиш» белгисини қўйинг ва «Яратиш»ни босинг.

Созламалар

Мослаш

МайдонТавсиф
МасофаБалка учи колонна ўқига ёки бошқа балка ўқига 300 мм гача яқин бўлса туташув ҳисобланади.

Натижа

  • Ҳар туташув алоҳида транзакцияда яратилади; хато берганлари ҳисоботда кўрсатилади, қолганлари сақланади. Мавжуд туташувлар қайта яратилмайди.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Ойнадаги охирги қийматлар ҳар тур учун %AppData%\BIMUz\Metall_*.txt файлида сақланади; «Автоматик туташув» шу қийматларни ишлатади.
  • Лойиҳада ADSK КМ параметрлари бўлса, ҳар пўлат қисм «КМ_Спецификация металлопроката» жадвалларига автоматик қўшилади («Спецификация» саҳифасига қаранг).

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.