BIMUz
Лентадаги тугма: Ўқ ва Сатхлар

Ўқлар ва сатҳларни автоматик яратиш

Бир ойнада тўғри бурчакли ўқлар тўрини (ҳарфли ва рақамли ўқлар берилган сон ва қадам билан) ва бино сатҳларини (юқори ва пастки қаватлар) яратади. Янги сатҳлар учун «Планы несущих конструкций» кўринишлари, ўқлар тўри марказидан иккита кесим («Разрез N») қўшилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Буйруқни этаж плани ёки конструктив планда ишга туширинг — ўқ маркалари (ҳарф/рақам) шу актив кўринишда жойлаштирилади.
  • Лойиҳада камида битта сатҳ бўлсин: янги сатҳлар отметкаси 0 га энг яқин сатҳдан ҳисобланади.
  • Лойиҳада шу номли ўқлар ва сатҳлар бўлмасин (А, Б … ва 1, 2 …; «Этаж N»). Номлар такрорланса: «Ushbu nom allaqachon mavjud. Iltimos, individual (unikal) nom bering.»

Ишлаш тартиби

  1. «Бошланғич элементлар» панелида «Ўқ ва Сатхлар» тугмасини босинг.

  2. «Харфли ўқлар (A,B,C...)» ва «Рақамли ўқлар (1,2,3...)» гуруҳларида сони ва қадамини киритинг.

  3. «Ўқ номлаш» гуруҳида алифбони танланг: «Русча А Б В» ёки «English A B C».

  4. «Сатхлар» гуруҳида қаватлар сони, баландлик ва номланишни белгиланг ёки «Сатх яратиш»ни ўчиринг.

  5. «Яратиш» тугмасини босинг. Ҳисоботда яратилган ўқлар ва сатҳлар сони кўрсатилади.

Созламалар

Харфли ўқлар (A,B,C...)

МайдонТавсиф
Сони / Қадам (mm)Горизонтал ўқлар сони (1 … 200, сукут 5) ва улар орасидаги масофа (100 … 100 000 мм, сукут 6000).

Рақамли ўқлар (1,2,3...)

МайдонТавсиф
Сони / Қадам (mm)Вертикал ўқлар сони (1 … 200, сукут 5) ва қадами (100 … 100 000 мм, сукут 6000). Номлари 1, 2, 3 …

Ўқ номлаш

МайдонТавсиф
Русча А Б В / English A B CҲарфли ўқлар алифбоси. Русчада З, О, Й, Х, Ц, Ч, Ш, Щ, Э, Ю, Я ишлатилмайди (А, Б, В, Г, Д, Е, Ж, И, К …); ҳарфлар тугаса — АА, АБ …

Сатхлар

МайдонТавсиф
Сатх яратишЁқилган бўлса (сукут) янги сатҳлар яратилади; ўчирилса — фақат ўқлар ва кесимлар.
Мавжуд сатжларни мослашЁқилса, мавжуд сатҳлар асосий сатҳдан бошлаб «Баландлик» қадами билан қайта жойлаштирилади ва янгилари энг юқори/энг пастки мавжуд сатҳдан давом этади.
Юқоридаги қаватлар / Пастдаги қаватларАсосий сатҳдан юқорида (сукут 10) ва пастда (сукут 3) яратиладиган сатҳлар сони; камида биттаси 0 дан катта бўлиши керак.
Баландлик (mm)Сатҳлар орасидаги масофа (сукут 4000).
Юқори қаватлар номланиши / Пастги қаватлар номланишиСатҳ номи префикси (сукут «Этаж » ва «Этаж -»). Юқори сатҳ рақами мавжуд сатҳ номларидаги энг катта рақамдан давом этади; пастки сатҳлар 1, 2, 3 … («Этаж -1»).

Натижа

  • Ўқлар лойиҳа бошланғич нуқтасидан (0,0) бошлаб тўр шаклида яратилади: ҳарфли ўқлар горизонтал, рақамли ўқлар вертикал, учлари четки ўқлардан 3500 мм чиқади. Актив кўринишда ҳарфли ўқ маркаси чапда, рақамли ўқ маркаси пастда қолдирилади.
  • Янги сатҳлар ва уларнинг ҳар бири учун «Планы несущих конструкций» плани (шаблонда бу тур бўлмаса — этаж плани) яратилади; плани бор сатҳлар учун қайта яратилмайди.
  • Ўқлар тўри марказидан иккита вертикал кесим («Разрез N», бўш рақам билан) яратилади ва ўқлар уларда кўринадиган қилиб узайтирилади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Бир лойиҳада буйруқни такрор ишга туширсангиз, ўқ номлари такрорланиши сабабли хато чиқади — аввалги ўқларни ўчиринг ёки номини ўзгартиринг.
  • Буйруқ ўлчам қўймайди — ўқларга ўлчам занжирлари учун «Архитектура» панелидаги «Ўқларни ўлчаш» буйруғидан фойдаланинг.
  • Ҳамма амаллар битта транзакцияда бажарилади: хато бўлса ҳеч нарса яратилмайди.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.