BIMUz
Лентадаги тугма: Боғлагич фасонкаси

Боғлагич фасонкаси

Боғлагич (связь) учига фасонка қўяди: боғлагич текислигида, таянч (колонна ёки балка) юзасидан бошланади; болтлар боғлагич бўйлаб, таянчга икки томонлама пайванд.

Олдиндан тайёрлаш

  • Колонналар «Несущие колонны», балка ва боғлагичлар «Каркас несущий» тоифасида бўлсин (масалан ADSK металл оилалари).
  • Боғлагич «Каркас несущий» тоифасида, конструктив тури «Связь» бўлгани маъқул.

Ишлаш тартиби

  1. «Боғлагич фасонкаси»ни босинг, созламаларни текширинг ва «Танлашга ўтиш →»ни босинг.

  2. Аввал боғлагични, кейин таянчни танланг; Esc — тугатиш.

Созламалар

Пластина

МайдонТавсиф
Қалинлиги, узунлиги, баландлигиСукут 12 мм, 350 мм (боғлагич бўйлаб), 300 мм.

Болтлар

МайдонТавсиф
Диаметри, синфиM12…M48 ва мустаҳкамлик синфи (масалан 8.8).
Жойлашуви автоматикЁқилса, болтлар сони ва қадами кесимдан танланади; ўчиқ бўлса — «Қаторлар» ва «Устунлар» бўйича, четгача масофа сақланади.
Тешик марказидан четгача, тешик зазориЧетгача масофа (камида 1,2d) ва тешик диаметри d + зазор.

Пайванд

МайдонТавсиф
Пайванд чокларини яратиш, катетБурчак чоклари учбурчак кесимли элемент сифатида; катет пластина қалинлигининг 1,2 баробаридан ошмаслиги керак.

Натижа

  • Трапеция шаклидаги фасонка, болтлар ва таянчга пайванд.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Ойнадаги охирги қийматлар ҳар тур учун %AppData%\BIMUz\Metall_*.txt файлида сақланади; «Автоматик туташув» шу қийматларни ишлатади.
  • Лойиҳада ADSK КМ параметрлари бўлса, ҳар пўлат қисм «КМ_Спецификация металлопроката» жадвалларига автоматик қўшилади («Спецификация» саҳифасига қаранг).
  • Боғлагич колонна пастки учига келса, фасонка база сатҳидан пастга чиқиши мумкин — ўлчамини текширинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.