BIMUz
Лентадаги тугма: Ҳисоб параметрлари

Ҳисоб параметрларини лойиҳага улаш

Колонна, балка, плита, девор ва фундамент ҳисоби учун умумий параметрларни (кучлар, моментлар, тайёр арматура талаби, грунт қаршилиги, натижа) лойиҳага улайди. Бир марта бажарилади. Фойдаланувчининг умумий параметрлар файли ўзгармайди — алоҳида BIMUz файли ишлатилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Лойиҳа очиқ бўлсин. Параметрлар аввалдан бўлса, улар қайта уланмайди.

Ишлаш тартиби

  1. «ЛИРА ҳисоби» панелида «Ҳисоб параметрлари» тугмасини босинг.

  2. Ойнада уланган, аввалдан бор ва хато параметрлар сони ҳамда параметрлар файли йўли кўрсатилади.

  3. Кучларни элементларнинг «Данные» гуруҳидаги BIMUZ_… параметрларига ёзинг (қўлда, жадвал орқали ёки ЛИРА натижасидан).

Созламалар

Колонна

МайдонТавсиф
BIMUZ_N_DESIGN_KN, BIMUZ_MX/MY_DESIGN_KNM, BIMUZ_M_LONGTERM_KNM, BIMUZ_L0_MҲисобий бўйлама куч (сиқилиш мусбат), моментлар, узоқ муддатли момент, ҳисобий узунлик.

Балка

МайдонТавсиф
BIMUZ_BEAM_M_SPAN_KNM, BIMUZ_BEAM_M_SUPPORT_KNM, BIMUZ_BEAM_Q_KN, BIMUZ_BEAM_LOAD_KN_MПролёт ва таянч моменти, кўндаланг куч; ёки қўшимча ҳисобий тенг тақсимланган юк.

Плита

МайдонТавсиф
BIMUZ_SLAB_MX/MY_BOTTOM/TOP_KNM_M, BIMUZ_AS_X/Y_BOTTOM/TOP_MM2_M1 м энига моментлар ёки тайёр арматура талаби (плита ва фундамент плитасига).

Девор

МайдонТавсиф
BIMUZ_WALL_N_KN_M, BIMUZ_WALL_M_KNM_M, BIMUZ_WALL_L0_M, BIMUZ_WALL_AS_VERT/HOR_MM2_M1 м узунликка N ва текисликдан ташқари M, ҳисобий узунлик ёки тайёр талаб (ҳар юзага).

Фундамент

МайдонТавсиф
BIMUZ_FND_N_KN, BIMUZ_FND_MX/MY_KNM, BIMUZ_FND_N_KN_M, BIMUZ_SOIL_R_KPAАлоҳида фундамент юки, тасмасимон фундаментга 1 м юк, грунтнинг ҳисобий қаршилиги.

Натижа

МайдонТавсиф
BIMUZ_HISOB_NATIJAМатн: ҳисоб санаси, талаб, таклиф ва ҳолат.

Натижа

  • Параметрлар колонна, балка, плита, девор, фундамент ва арматура категорияларига уланади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Кучларни Revit жадвали (спецификация) орқали тўлдириш қулай: керакли BIMUZ_… устунларини қўшинг ва қийматларни киритинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.