BIMUz
Лентадаги тугма: Жадвал 1 п.м

1 п.м га спецификация ва ведомость деталей

Битта элементни танлайсиз — моделдаги шу турдаги барча элементлар топилади, ҳаммасига «Марка» ёзилади, арматура ва бетон 1 п.м га ҳисобланади ва ГОСТ 21.501 шаклидаги «Спецификация элементов на 1 п.м» ҳамда эскизли «Ведомость деталей» Revit жадваллари янги листга жойланади. Сердечник, перемычка, ленточный фундамент, АСП ва бошқа чизиқли элементларда ишлайди.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Элементлар армирланган бўлсин: арматура (Rebar, Area/Path Reinforcement) асоси (host) — шу элемент.
  • Лойиҳада ADSK_ОсновнаяНадпись оиласининг «Форма 3» тури бўлса, лист шу штамп билан очилади.

Ишлаш тартиби

  1. «Ҳужжатлар» панелида «Жадвал 1 п.м» тугмасини босинг ва битта элементни танланг (масалан, битта сердечник).

  2. Ойнада «Наименование» (масалан, «Сердечник монолитный») ва «Марка» (масалан, «См1») ни киритинг. Жадвалда шу турдаги элементлар арматураси бўйича гуруҳланган: арматураси фарқ қилганлари «См1а», «См1б» … маркасини олади — хоҳласангиз ўзгартиринг.

  3. «Яратиш» ни босинг. Ҳамма элементга «Марка» ёзилади, жадваллар яратилади ва янги листга қўйилади.

  4. Бошқа турдаги элементлар учун (См2, Пм1, ФЛ1 …) буйруқни такрорланг — улар шу жадвалларга қўшилади.

Созламалар

Ойна

МайдонТавсиф
НаименованиеСарлавҳа қаторида марка олдидан ёзилади. Семейство номидан тахмин қилинади.
МаркаТанланган элемент гуруҳининг маркаси; бошқа гуруҳларга «а», «б» … қўшимчаси билан берилади.
Янги лист«Спецификация элементов на 1 п.м» листини очиб, иккала жадвални ва «*» изоҳини жойлайди.

Натижа

  • Спецификация (ГОСТ 21.501, форма 7, қатор баландлиги 8 мм): Марка, поз. | Обозначение | Наименование | Кол. | Масса ед. | Примечание. Ҳар бир марка: «Перемычка монолитная Б1 (всего 12.6 п.м) | на 1 п.м» қатори, арматура қаторлари, «Материалы | на 1 п.м» ва бетон (м³ на 1 п.м).
  • Бўйлама стерженлар: кесимдаги сони, L = 1000 мм + нахлест улуши (СП 63; нахлест моделда бўлса — моделдан). Хомут ва эгилган стерженлар: 1 п.м даги сони ва битта стержень узунлиги; масса — ГОСТ бўйича 1 м масса.
  • Барча стерженлар позиция олади (ADSK_Позиция): бир хил стержень маркалар аро битта позиция; эгилганлари «*» билан ва «Ведомость деталей»да — лойиҳадаги ADSK «КЖ_Арматура_Ведомость деталей_часть(НА)» нусхаси (Revit «Изображение формы» ва ADSK_A…F ўлчамлари). Лист «Раздел проекта» = КЖ. Арматура ўзгарса жадваллар ўзи янгиланади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Бир марка ичидаги ҳамма элемент арматураси бир хил бўлиши керак — фарқлилари ойнада алоҳида қаторда кўринади.
  • Жадваллар Revit'нинг ўз жадвали: устун энини, шрифтни ўзгартиришингиз мумкин.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.