BIMUz
Лентадаги тугма: Ранглаш → Диаметр бўйича

Арматурани диаметр бўйича ранглаш

Буйруқ фаол кўринишдаги арматурани Tekla'дагидек диаметр бўйича ранглайди: ҳар бир диаметр ўз рангида (Ø6 дан Ø40 гача). Ранглар «BIMUz_Арм_Ø12» каби кўриниш фильтрлари орқали берилади, шунинг учун кейин чизилган арматура ҳам ўзи рангланади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • 3D кўриниш, план ёки кесимни очинг (вид шаблони, лист ва спецификацияда ишламайди).
  • Модель ўзгармайди — фақат шу кўринишнинг графикаси ўзгаради.

Ишлаш тартиби

  1. BIMUz → КЖ утилиталари панелида «Ранглаш» рўйхатини очинг ва «Диаметр бўйича» ни босинг.

  2. Буйруқ кўринишдаги барча арматурани (стерженлар, наборлар, сеткалар) йиғади ва ҳар бир диаметр учун фильтр яратиб, рангини беради.

  3. Якуний ойнада диаметрлар рўйхати, ҳар биридаги элементлар сони ва ранги (RGB) кўрсатилади.

Созламалар

Ранглар

МайдонТавсиф
Диаметр ранглариØ8 — сариқ, Ø10 — тўқсариқ, Ø12 — яшил, Ø16 — ҳаворанг, Ø20 — кўк, Ø25 — бинафша, Ø28 — пушти, Ø32 — қизил ва ҳ.к. Рангни V/G → Filters да ўзгартириш мумкин.

Натижа

  • Кўринишда арматура диаметр бўйича рангда кўринади; янги чизилган арматура ҳам фильтр орқали ўзи рангланади.
  • Кўриниш детализацияси «Высокая» (Fine) га ўтказилади; 3D кўринишда эса арматура бетон орқасидан кўринадиган бўлади ва бетон 60% шаффоф қилинади.
  • Агар кўриниш шаблони фильтрларни бошқарса, ранглар шаблонга ёзилади ва шу шаблондаги барча кўринишларга таъсир қилади — якуний ойнада бу ҳақда ёзилади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Диаметри ўқилмаган элементлар (баъзи сеткалар) рангланмайди — якуний ойнада сони кўрсатилади.
  • Ранглар керак бўлмаганда «Рангларни тозалаш» ни босинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.