BIMUz
Лентадаги тугма: Бирлаштириш тартиби

Бирлаштириш тартиби (Join Geometry)

Бутун моделдаги несущий колонналар, ригеллар (каркас балкалари), поль/перекрытиелар ва деворларни геометрик бирлаштиради ва бирлаштириш тартибини устуворлик бўйича тўғрилайди: Колонна > Ригель > Перекрытие > Бетон девор > Ғишт девор. Бир-бирига тегмай қолган эски бирлашмалар ажратилади. Ойна йўқ — буйруқ бир босишда ишлайди ва якунда ҳисобот кўрсатади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Моделда қуйидаги категориядаги элементлар бўлсин: «Несущие колонны», «Каркас несущий», «Перекрытия» ва «Стены». Бошқа категориялар (масалан, фундаментлар, архитектура колонналари) текширилмайди.
  • Бетон деворни ғишт девордан ажратиш учун девор материали номида «Бетон» сўзи бўлиши керак (экземпляр материали ёки девор типи структурасидаги бирор қатлам). Бундай сўз бўлмаса девор ғишт девор деб ҳисобланади.
  • Буйруқ бутун моделга ишлайди — танлаш шарт эмас. Катта моделда аввал файлни сақлаб олинг.

Ишлаш тартиби

  1. «Модель текшируви» панелида «Бирлаштириш тартиби» тугмасини босинг.

  2. Плагин аввал мавжуд бирлашмаларни кўриб чиқади: элементларнинг габарит қутилари (BoundingBox) умуман кесишмаса — бирлашма ажратилади (Unjoin).

  3. Кейин габарити кесишадиган жуфтликлар бирлаштирилади (Join Geometry), агар улар ҳали бирлаштирилмаган бўлса ва устуворлиги ҳар хил бўлса.

  4. Сўнгра бирлаштирилган ҳар бир жуфтликда тартиб текширилади: устуворлиги юқори элемент кесувчи бўлмаса — тартиб алмаштирилади (Switch Join Order).

  5. Якунда «BIMUz - Birlashtirish tartibi» ойнасида ҳисобот чиқади: Tekshirildi, Birlashtirildi, Tartibi to'g'rilandi, Kesishmagan JOINlar ajratildi, O'zgarmadi, O'tkazib yuborildi.

Натижа

  • Бирлаштириш устуворлиги: Колонна (500) > Ригель / каркас (400) > Перекрытие (300) > Бетон девор (200) > Ғишт девор (100). Устуворлиги юқори элемент паст элементни кесади.
  • Деворлар орасида фақат «бетон девор + ғишт девор» жуфтлиги бирлаштирилади. Бир хил устуворликдаги элементлар (масалан, икки колонна ёки икки плита) янгидан бирлаштирилмайди ва уларнинг мавжуд тартиби ўзгартирилмайди.
  • Барча ўзгаришлар битта «BIMUz - Birlashtirish tartibi» транзакциясида бажарилади — бир марта Ctrl+Z билан бекор қилиш мумкин.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Жараёнда Revit огоҳлантиришлари (Warning) автоматик ёпилади. Revit рухсат бермаган жуфтликлар хато бермайди — ҳисоботда «O'tkazib yuborildi» сонига қўшилади.
  • Кесишиш габарит қутиси бўйича аниқланади: қия ёки Г-шаклли элементларда реал тегмаган, лекин габарити кесишадиган жуфтликлар ҳам бирлаштирилишга уринилади.
  • «Перекрытия» категориясидаги барча элементлар (архитектура поллари ҳам) плита сифатида ҳисобланади. Чистовой полларни алоҳида бирлаштиришни истамасангиз, натижани текшириб чиқинг.
  • Модел ўзгарганда буйруқни қайта ишга тушириш хавфсиз: тўғри жуфтликлар «O'zgarmadi» бўлиб қолади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.