BIMUz
Лентадаги тугма: Ведомость перемычек

Перемычкалар ведомостини яратиш

Буйруқ семейство номида калит сўз бор элементларни (барча категориялардан) санаб «Ведомость перемычек» жадвалини яратади: Поз., Обозначение, Наименование, Кол-во, Масса ед., Примечание.

«BIMUz — Ведомость перемычек» ойнаси
«BIMUz — Ведомость перемычек» ойнаси

Олдиндан тайёрлаш

  • Перемычкалар семейство номи калит сўзни (дастлаб «перемыч») ўз ичига олиши керак; эшик/дераза ичидаги перемычкалар жадвалга кириши учун улар «Общий» (shared) семейство бўлиши керак.
  • Масса устуни учун элементда «ADSK_Масса элемента» (ёки ойнада кўрсатилган) параметри бўлиши керак; бўлмаса устун жимгина қўшилмайди.

Ишлаш тартиби

  1. BIMUz лентасида «Ведомостлар» → «Ведомость перемычек» тугмасини босинг.

  2. «BIMUz — Ведомость перемычек» ойнаси очилади. «Семейство номида» майдонига калит сўзни киритинг — пастда топилган элементлар сони кўринади.

  3. Керак бўлса «Масса параметри» ва «Жадвал номи» ни ўзгартиринг.

  4. «Яратиш» тугмасини босинг. Жадвал яратилади ва очилади.

Созламалар

Асосий

МайдонТавсиф
Семейство номида:Калит сўз (камида 2 ҳарф). Дастлаб «перемыч». Пастда «Топилди: N та (категория: сони)» ёки «Бундай элемент топилмади.» кўринади. 2 ҳарфдан кам бўлса «Камида 2 ҳарф киритинг.» ёзилади.
Масса параметри:Дастлаб «ADSK_Масса элемента». Топилса «Масса ед., кг» устуни қўшилади; бўш ёки топилмаса ўтказилади.
Жадвал номи:Дастлаб «BIMUz_Ведомость перемычек» (банд бўлса « (2)» …). Бўш бўлса шу ном олинади.

Тугмалар

МайдонТавсиф
ЯратишКалит сўз 2 ҳарфдан кам бўлса «Семейство номидаги сўзни киритинг (масалан «перемыч»).» хабари чиқади.
БекорОйнани ёпади.

Натижа

  • Кўп категорияли жадвал яратилади, бир хил турлар гуруҳланган. Устунлар: «Поз.» (тур маркаси), «Обозначение» (тавсиф), «Наименование» (семейство ва тур), «Кол-во, шт.», [«Масса ед., кг»], «Примечание» (тур изоҳи).
  • Яширин «Семейство» майдони бўйича фильтр («содержит» калит сўз) қўйилади; тартиб — «Поз.», кейин «Наименование»; охирида «Итого».
  • Ҳисобот: «Тайёр. Жадвал: …», қайта санаш натижаси («Топилди: N та …») ва огоҳлантиришлар (масалан, фильтр қўйиб бўлмаган бўлса).

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Калит сўзни ойнада текширинг: бошқа категория элементлари ҳам номида шу сўз бўлса киради.
  • Жадвалда «Поз.» бўш бўлса, турларнинг «Марка типа» параметрини тўлдиринг.
  • Жадвал оддий Revit жадвали — устунларини кейин ўзгартириш мумкин.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.