BIMUz
Лентадаги тугма: DWG'дан тешиклар

DWG'дан тешиклар — девор тешиклари ва обрамление КЖ разверткаларидан

AutoCAD (DWG) КЖ альбомидаги «Развертка стен по оси …» видларидан дераза ва тешикларни (ВК/ОВ тешиклари ҳам) ўқийди: ўлчами, пастки белгиси (девор пастидан) ва қайси ўқлар орасида жойлашгани. Моделдаги монолит деворларда Revit тешикларини яратади ва «обрамление отверстий» спецификациясидан тешик атрофидаги арматурани қўяди: ётиқ стерженлар тешик тепаси ва остида, тиклари ён томонларида, деворнинг икки ёғида. Узунлик ва сон спецификациядан; қайси позиция қайси тешикка тегишлилиги узунлик ва сондан аниқланади ва DWG билан солиштирилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • КЖ альбоми (DWG) «Вставка → Импорт САПР» билан қўйилган; ўқлар ва монолит деворлар моделланган бўлсин (масалан «DWG'дан модел» ёки BIMUz AI: плита, кейин деворлар). Моделдаги ўқ номлари DWG'дагидек бўлиши керак (1, 2 … / А, Б …) — тешик жойи развертка остидаги ўқлар бўйича ҳисобланади.

Ишлаш тартиби

  1. «DWG → RVT» панелида «DWG'дан тешиклар»ни босинг.

  2. Ҳисоботни текширинг: разверткалар, топилган тешиклар (ўлчамлари), обрамление позициялари ва DWG спецификацияси билан солиштириш. «Ҳа» ни босинг.

Натижа

  • Деворларда тешиклар тўғри тўртбурчак проём оиласи (ADSK_Окно_ПроемПрямоугольный, ўлчамли тур) сифатида қўйилади — шунинг учун BIMUz девор арматураси улардан айланиб ўтади. Обрамление BIMUz «Доп арматура проём (девор)» модули орқали қўйилади: Ø, сон ва чиқиш узунлиги DWG спецификациясидан. Изоҳга «BIMUz DWG тешик» ёзилади; қайта ишлатилса, тешиклар ва уларнинг арматураси алмаштирилади. Ҳисоботда ҳар позиция бўйича «моделда / DWG» сони кўрсатилади; разверткаларда арматура чизилмаган тешиклар (масалан ВК/ОВ) обрамлениесиз қолади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • BIMUz AI ҳам шуни бажаради: «деворлардаги тешикларни ва обрамлениени DWG бўйича қўй» деб ёзинг. Битта развертка учун: «оси А разверткасидаги тешикларни қўй». Девор арматурасини тешиклардан КЕЙИН қўйинг — стерженлар тешикдан айланиб ўтади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.