DWG'дан доп арматура — КЖ альбомидан қўшимча арматура ва каркаслар
AutoCAD (DWG) КЖ альбомидаги «Схема дополнительного нижнего/верхнего армирования по оси X/Y» видларидан қўшимча арматура зоналарини (позиция, Ø, узунлик, қадам) ва «Схема расположения арматурных каркасов» видидан поддерживающие каркасларни (П1) ўқиб, моделдаги фундамент плитасига Revit арматурасини қўяди. Ҳар бир позициянинг стерженлари сони DWG спецификацияси билан солиштирилади. Выпусклар ҳам: «Схема расположения арматурных выпусков» видидаги тик стерженлар (оёқчаси билан), узунлиги спецификациядан — узун/қисқа навбатма-навбат (стыклар вразбежку); колонналар Ø узеллардан («Выпуск В1…») аниқланади. Выпусклар хомутлари ва шпилькалари (Д1…, Ш1…) ҳам — шакли «Выпуск Вn» узелларидан, қадам 100. Поперечная арматура ҳам: тик шпилькалар (Ш1) ва плита четидаги П-стерженлар (П1).
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- КЖ альбоми (DWG) «Вставка → Импорт САПР» билан қўйилган, фундамент плитаси моделланган бўлсин (масалан «DWG'дан модел» → Плита). Асосий тўр олдин қўйилгани маъқул («Фундамент арматуралаш» ёки BIMUz AI) — доп арматура унинг қатламлари текислигига, каркаслар тўрлар орасига қўйилади. DWG ёзувларини ўқиш учун компьютерда AutoCAD ёки бепул ODA File Converter бўлиши керак (ёки DWG ёнида шу номли DXF).
Ишлаш тартиби
«DWG → RVT» панелида «DWG'дан доп арматура»ни босинг. Плита танланмаган бўлса, лойиҳадаги энг катта фундамент плитаси олинади.
Импорт қилинган DWG файлининг жойи биринчи марта сўралади — кейин эслаб қолинади.
Ҳисоботни текширинг: ҳар вид бўйича позициялар, стерженлар сони ва DWG спецификацияси билан солиштириш (✓ — мос). «Ҳа» ни босинг.
Натижа
- Ҳар бир зона — битта Revit арматура тўплами («Число с интервалом»): Ø ва узунлик спецификациядан, қадам маркадан, сони зона кенглигидан; пастки/юқори, X/Y бўйлаб — вид номига қараб. Каркаслар П1 — битта элемент: оёқчалари пастки тўр устида, тепаси юқори тўр остида. Изоҳга «BIMUz DWG доп» ёзилади; буйруқ қайта ишлатилса, улар алмаштирилади.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- BIMUz AI ҳам шуни бажаради: «доп арматура ва каркасларни DWG бўйича қўй» деб ёзинг. Аввал фақат ҳисоботни кўриш учун: «доп арматурани DWG билан солиштириб кўрсат».
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.