Модель текшируви — топширишдан олдин
Моделни битта тугма билан текширади ва муаммолар рўйхатини кўрсатади: хостсиз ва устма-уст арматура, арматураланганидан кейин ўзгарган элементлар, бетон синфи ва маркаси йўқ арматураланган элементлар, Revit огоҳлантиришлари. Моделни ўзгартирмайди.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Танлаш шарт эмас — бутун модель текширилади.
Ишлаш тартиби
«Модель текшируви» панелида «Модель текшируви» тугмасини босинг. Муаммо бўлмаса — «Муаммо топилмади ✔» хабари чиқади.
Натижалар ойнасида юқоридаги рўйхатдан текширувни танлаб фильтрланг. Хатолар қизил, огоҳлантиришлар сариқ рангда.
Қаторни икки марта босинг ёки «Танлаш»ни босинг — элемент(лар) Revit'да танланади ва кўрсатилади.
Рўйхатни мижоз ёки жамоага юбориш учун «CSV'га сақлаш» (Excel'да очилади).
Натижа
- Хато: хостсиз арматура; устма-уст арматура (бир хостда, бир турдаги, бир хил жойдаги нусхалар — арматура сарфи ошади).
- Огоҳлантириш: эскирган арматура (элемент арматуралангандан кейин ўзгарган); арматураланган элементда бетон синфи (материал номида «B25» каби) ёки марка йўқ.
- Маълумот: Revit огоҳлантиришлари.
- «Вертикал элементлар соосмас» — устма-уст турган колонна ёки девор ўқи пастдагисига нисбатан 5 мм дан кўп силжиган (силжиш мм да кўрсатилади); выпусклар тушмаслиги мумкин.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Модель билан синхронлаш: BIMUz арматуралаган элемент (плита, колонна, девор…) кейин ўзгартирилса, экраннинг пастки-ўнг бурчагида хабар чиқади — «Элементларни танлаш →» уларни танлайди. Арматуралаш буйруғида «Таҳрирлаш» билан янгиланг — белги ўзи олинади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.