BIMUz
Лентадаги тугма: Лицензия

Лицензия ва обуна: синов, фаоллаштириш, тўлов

BIMUz обунасини бошқаради: 14 кунлик бепул синовни бошлаш, лицензия калити ёки e-mail ва парол билан фаоллаштириш, Payme / Click орқали ойлик ёки йиллик обуна сотиб олиш, калит уланган компьютерларни кўриш ва бўшатиш. Синов ёки обуна фаол бўлмаса, BIMUz буйруқлари ишламайди.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Интернет бўлсин — фаоллаштириш ва текширув license.bimuz.uz сервери орқали.

Ишлаш тартиби

  1. Лентадаги «Лицензия» тугмасини босинг — «Ҳолат» гуруҳида жорий ҳолат (синов, обуна, муддати) кўринади.

  2. Биринчи марта: «14 кунлик бепул синов» гуруҳида e-mail'ни ёзиб «Синовни бошлаш» ни босинг.

  3. Сотиб олиш: «Обуна сотиб олиш» гуруҳида e-mail, телефон ва тарифни танлаб, «Payme орқали тўлаш» ёки «Click орқали тўлаш» ни босинг ва браузерда тўловни якунланг — ойна ўзи янгиланади, калит e-mail'га ҳам келади.

  4. Калит билан: «Лицензия калити билан фаоллаштириш» гуруҳига калитни ёзиб «Фаоллаштириш» ни босинг. Ёки обуна e-mail'и ва пароли билан «Кириш» (парол йўқ бўлса — «Код олиш» → «Паролни ўрнатиш»).

Созламалар

Ҳолат

МайдонТавсиф
Текшириш / Компьютерлар… / Компьютерни бўшатишҲолатни сервердан қайта ўқиш; калитга уланган компьютерлар рўйхати; шу компьютерни калитдан бўшатиш (бошқа компьютерга ўтказиш учун). Битта калит 2 та компьютерда ишлайди.

Обуна сотиб олиш

МайдонТавсиф
ТарифОйлик ёки йиллик обуна — барча модуллар учун битта пакет. Нархлар ойнада сервердан кўрсатилади.

Натижа

  • Синов ёки обуна фаол бўлса, BIMUz буйруқлари ишлайди; ҳолат ва тугаш санаси ойнада кўринади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Синов ҳар бир e-mail ва компьютер учун бир марта берилади. Синов тугагач, обуна сотиб олинмагунча буйруқлар ишламайди.
  • Корпоратив обуна (бир нечта ходим, шартнома ва ҳисоб-фактура) учун bimuz.uz орқали боғланинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.