BIMUz
Лентадаги тугма: ВРС текшируви

ВРС текшируви

ВРС (ведомость расхода стали) жадвалларидаги ҳар марка массасини моделдаги арматура геометриясидан ҳисобланган масса билан солиштиради. Жадвалга тушмаган арматура, фарқ қилаётган марка ва маркасиз арматура рўйхат кўринишида чиқади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Лойиҳада ВРС жадвали бўлиши керак (диаметр ва «Итого» устунлари бор арматура жадвали, масалан ADSK шаблонидаги). ВРС очиқ бўлса — фақат у текширилади.
  • Арматура маркаси «ADSK_Марка конструкции» параметридан, бўлмаса асоснинг «Марка» сидан олинади.

Ишлаш тартиби

  1. «Ҳужжатлар» панелида «Ведомостлар» рўйхатидан «ВРС текшируви» ни босинг.

  2. Фарқ бўлмаса «ВРС моделга мос ✔» хабари чиқади.

  3. Фарқ бўлса, рўйхатда қаторни икки марта босинг — шу марканинг арматураси танланади.

Натижа

  • «ВРС массаси» — жадвалдаги марка массаси моделдагидан 1% (камида 0,5 кг) дан кўп фарқ қилади.
  • «ВРСда йўқ марка» — моделдаги марка ҳеч бир ВРС жадвалида йўқ.
  • «Маркасиз арматура» — асоси маркасиз, ВРСда гуруҳланмайди.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Жадвалдан марка — қатордаги биринчи матн, масса — охирги сон («Итого»). Бошқа тузилишдаги жадвалларда натижани қўлда текширинг.
  • Фарқ сабаблари: жадвал фильтри, «Включить в спецификацию», бўш параметрлар, бир неча ВРСга бўлинган марка.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.