Тешик топшириқларини кўриб чиқиш (АР/КР)
АР ёки КР моделида CDE'даги тешик топшириқларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш ёки сабаби билан рад этиш ва уларни енгил элемент сифатида моделга юклаш. Оғир MEP link'и керак эмас — фақат ўлчам-призмалар («Обобщенные модели», DirectShape) келади ва ҳолатига қараб рангланади. Кесилган ёки бекор қилинганлари моделдан олинади.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Интернет ва BIMUz CDE (СОД) аккаунти бўлсин; лойиҳа СОДда яратилган бўлсин.
Ишлаш тартиби
«CDE / СОД» панелида «Тешик топшириқлари» ни босинг.
Лойиҳа ва MEP моделини танланг; керак бўлса «Фақат қарор кутаётганлар» ёки «Бекор қилинганлар ҳам» белгисини ёқинг.
Жадвалда топшириқни танланг: «Моделда кўрсатиш», «✔ Тасдиқлаш» ёки «✖ Рад этиш…» (сабаб мажбурий, камида 3 белги). «Тарих / изоҳ» — ким, қачон, нима қилгани.
«Моделга юклаш ва ёпиш» ни босинг.
Натижа
- Топшириқлар моделда ўлчам-призма бўлиб кўринади. Ранглар: кўк — янги, тўқ сариқ — ўзгарган, яшил — тасдиқланган, қизил — рад этилган.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Жойлашув лойиҳанинг умумий (shared) координаталари бўйича — MEP ва АР/КР моделларида координаталар келишилган бўлсин.
- Тасдиқланганларни «Тешикларни кесиш» буйруғи билан кесинг.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.