BIMUz
Лентадаги тугма: Сув сарфи ва диаметрлар

Сув сарфи ва қувур диаметрлари (СП 30.13330)

Ички сув таъминоти тармоғи (В1, Т3 …) бўйича ҳисобий сув сарфини СП 30.13330 (КМК 2.04.01) эҳтимоллик усули билан ҳисоблайди: ҳар қувурдан кейинги приборлар сони N, NP, α ва q = 5·q0·α. Тезлик чегарасига кўра қувур диаметрини танлайди, солиштирма ва умумий босим йўқотишини, диктующий прибор ва талаб этилган напорни аниқлайди. Натижа жадвалда очилади ва Excel'га сақланади; хоҳишга кўра диаметрлар қувурларга қўлланади ва сарф параметрга ёзилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Сув тармоғи қувурлар, фитинглар ва арматура билан узлуксиз уланган бўлсин (коннекторлар туташган) — тармоқ коннекторлар бўйича граф сифатида қурилади.
  • Сантехника приборлари (Plumbing Fixtures) танланган тизимга уланган бўлсин — N улар бўйича саналади.
  • Илдиз (ввод) — тизимнинг асосий жиҳози (Base Equipment). У берилмаган бўлса, буйруқ ҳар бир алоҳида тармоқ бўлаги учун ввод қувурини моделдан кўрсатишни сўрайди.
  • Диаметр танлаш учун қувур типининг сегментида ўлчамлар рўйхати (ички диаметр билан) бўлсин.
  • Истеъмолчилар сони U ни олдиндан билинг — у мажбурий.

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ВК» рўйхатини очинг ва «Сув сарфи ва диаметрлар» ни танланг.

  2. «Тизим(лар)ни танланг» рўйхатида тизимни белгиланг (ҳар қаторда қувурлар ва приборлар сони; совуқ сув тизими олдиндан белгиланади).

  3. Сув турини танланг (q0 ва q_hr,u ўзи тўлдирилади), U ни киритинг, керак бўлса бошқа қийматларни ўзгартиринг.

  4. «Ҳисоблаш» тугмасини босинг. Илдизсиз тармоқ бўлаклари бўлса, ҳар бири учун ввод қувурини моделда кўрсатинг (Esc — қолганларини ўтказиш).

  5. Натижа жадвали очилади: ID, Сатҳ, L, N, NP, α, q, Эски DN, Янги DN, v, i, h, Тури (магистрал/тармоқ), Диктующий. Юқорида — P, йўқотишлар ва талаб этилган напор H.

  6. «Excel (ҳисоб маълумоти билан)…» — жадвални ҳисоб шартлари билан .xlsx га сақлайди; «Танлаш ва кўрсатиш» — белгиланган қувурларни моделда кўрсатади.

Созламалар

Тизим

МайдонТавсиф
Тизим(лар)ни танлангҚувури бор тизим турлари (аввал совуқ/иссиқ сув). Бир нечтасини бирга ҳисоблаш мумкин.

Сув истеъмоли

МайдонТавсиф
Сув тури«Совуқ сув» (q0 = 0,2; q_hr,u = 5,6), «Иссиқ сув» (0,2; 10), «Умумий (совуқ + иссиқ)» (0,3; 15,6).
q0 — прибор сарфи, л/сБитта приборнинг ҳисобий сарфи.
q_hr,u — энг кўп соатда, л/ч1 истеъмолчига энг кўп сув истеъмоли соатидаги норма.
U — истеъмолчилар сониОдам сони (мажбурий, 0 бўлса ойна ёпилмайди).
N — приборлар (0 — автомат)0 — приборлар моделдан саналади; бошқа қиймат — P ҳисоби учун қўлда берилган N.

Диаметр танлаш

МайдонТавсиф
v max магистрал, м/сМагистрал қувурлари (N_i ≥ 50% N) учун тезлик чегараси, стандарт 1,5 м/с.
v max стояк/тармоқ, м/сҚолган қувурлар учун, стандарт 2,0 м/с.
Энг кичик DN, ммБундан кичик диаметр танланмайди (стандарт 15).
Қувур материали«Пластик (Δ = 0.0015 мм)» ёки «Пўлат (Δ = 0.2 мм)» — эквивалент ғадир-будирлик.
Маҳаллий йўқотиш коэф. klh = i·L·(1 + kl), стандарт 0,3.
Прибор олдида эркин напор, мТалаб этилган напорга қўшилади (стандарт 20 м).

Моделга ёзиш

МайдонТавсиф
Танланган диаметрларни қувурларга қўллашЁқилса, ҳар қувурнинг диаметри танланганига ўзгартирилади (хатолик бўлса — шу қувур ўзгармайди). Стандарт ўчиқ.
Сарфни «BIMUz_q_л/с» параметрига ёзишҚувурларга сон параметри яратилади ва ҳисобий сарф (л/с) ёзилади. Стандарт ёқилган.

Натижа

  • P = q_hr,u·U / (q0·N·3600); ҳар қувур учун NP, α (Б иловаси жадвали бўйича интерполяция; NP > 50 да α ≈ 0,3·NP), q = 5·q0·α.
  • Диаметр — v ≤ v max шартини қаноатлантирадиган энг кичик стандарт ўлчам; мос ўлчам бўлмаса энг каттаси олинади ва «!» белгиси қўйилади.
  • Солиштирма йўқотиш i (Па/м) — Дарси формуласи, λ = 0,11·(Δ/d + 68/Re)^0,25, ν = 1,31·10⁻⁶ м²/с; h = i·L·(1 + kl).
  • Диктующий прибор — геометрик баландлик + йўқотиш энг катта бўлган прибор; унгача йўлдаги қувурлар «✓» билан белгиланади. Талаб этилган напор H = Hgeom + Hl + Hf.
  • Моделда: «BIMUz_q_л/с» параметри (агар ёқилган бўлса) ва ўзгартирилган қувур диаметрлари (агар ёқилган бўлса).

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Тармоқда узилиш бўлса, у алоҳида бўлак ҳисобланади ва ввод қувури сўралади — коннекторлар уланганини текширинг.
  • Сегментида ўлчамлар бўлмаган қувурлар учун диаметр танланмайди — бу огоҳлантиришда кўрсатилади.
  • Аввал диаметрларни қўлламасдан ҳисобланг, натижани текширинг, кейин «Танланган диаметрларни қувурларга қўллаш» билан қайта ишга туширинг.
  • Иссиқ сув тизимида циркуляция ҳисобга олинмайди — фақат эҳтимоллик усули бўйича сарф.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.