Томни кровля сэндвич панелларига бўлиш
Томни (Крыша) Металл Профиль МП ТСП-К кровля панелларига (эни 1000 мм) ҳар бир қия бўйлаб бўлади: панеллар қиялик бўйлаб ётқизилади, узун қияда энг катта узунлик бўйича нахлёст қилинади. Панеллар маркаланади (КП-1, КП-2 …), конёк, қовурға, карниз ва торец доборлари ҳамда маҳкамлаш ҳисобланади. Икки қияли, тўрт қияли (вальма) ва бир қияли томлар билан ишлайди.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Томни «Крыша» асбоби билан ясанг (по контуру ёки выдавливанием). Фақат айрим томлар учун — уларни олдиндан танланг.
- Қиялик камида 8° (14%) бўлсин — СП 362.1325800.2017 бўйича нахлёстли кровля учун; камроқ бўлса натижада огоҳлантириш чиқади.
Ишлаш тартиби
«Архитектура» → «Сэндвич панеллар» рўйхати → «Кровля панеллари»ни босинг.
Энг катта панел узунлигини (2000–14000 мм) ва прогонлар қадамини (маҳкамлаш сони учун) киритинг, керак бўлса RAL рангини танланг.
Добор ва маҳкамлаш белгиларини қолдиринг ва «Бўлиш»ни босинг.
Натижа ойнасида панеллар сони, маркалар ва конёк, карниз, торец узунликлари чиқади.
Созламалар
Панел
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| МП ТСП-К, эн 1000 мм | Қалинлик — том тури қалинлиги; масса — техник каталог жадвали бўйича (минерал пахта 110 кг/м³). |
Добор
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| ФИ28/ФИ29, ФИ41, ФИ34, ФИ31, ФИ7 | Конёк ва қовурғалар — ФИ28 (ташқи) ва ФИ29 (ички), карниз — ФИ41 + ФИ7, торец — ФИ34, бир қияли томнинг юқори қирраси — ФИ31; ёйилма ва масса альбом жадваллари бўйича. |
Маҳкамлаш
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Ø5,5 винт, саморез, заклёпка | Панел прогонга — қадам 500 мм (ҳар таянчда 3 та); бўйлама чок — саморез 4,8×19 қадам 300 мм ва герметик; нахлёст — заклёпка 4,8×10 қадам 300 мм. |
Натижа
- Ҳар бир панел — «Обобщённые модели» категориясидаги алоҳида элемент (томнинг юқори текислиги остида), BIMUz_Марка, обозначение (МП ТСП-К-T-1000-В-Т-МВ, L=…), масса ва майдон параметрлари билан.
- «Спецификация кровельных сэндвич-панелей» ва «Спецификация по узлам кровельных элементов» яратилади; кровля доборлари фасад спецификациясига тушмайди.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Қайта ишлатилса, шу томнинг олдинги панеллари ва барча кровля доборлари ўчирилиб, қайта ясалади.
- Ендова учун альбомда узел йўқ — у «по проекту» деб узунлиги билан ҳисобланади.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.