Колонналарни гуруҳлаш
Буйруқ тури, кесими, баландлиги ва арматураси бир хил несущий колонналарни битта маркага (Км-1, Км-2 …) йиғади. Марка колонналарнинг «Марка» параметрига, арматураларнинг «Раздел» параметрига ёзилади. Натижада бир хил колонналар учун битта лист ва битта спецификация етарли бўлади.

Олдиндан тайёрлаш
- Колонналар «Несущие колонны» (Structural Columns) категориясида бўлиши керак. Архитектура колонналари ҳисобга олинмайди.
- Колонналарни олдиндан белгиланг (бошқа элементлар эътиборсиз қолади) ёки колонналар кўринадиган видни очинг — ҳеч нарса белгиланмаса, актив виддаги барча несущий колонналар олинади.
- Колонна арматураси колоннага хост қилинган Rebar элементлари бўлиши керак. Бошқа хостдаги арматура гуруҳлашда ҳисобга олинмайди.
Ишлаш тартиби
Колонналарни белгиланг ёки улар кўринадиган видни очинг.
BIMUz лентасида «Колонналар гуруҳи» тугмасини босинг. «BIMUz — Колонналарни гуруҳлаш» ойнаси очилади. Юқорида нечта колонна («танланган» ёки «жорий видаги») неча гуруҳга тушгани ёзилади.
«Префикс» ва «Бошланғич рақам» ни киритинг. Рўйхатдаги маркалар дарҳол янгиланади.
Рўйхатни текширинг: ҳар бир гуруҳ учун сони, кесими, баландлиги ва арматураси кўрсатилган.
«Марка бериш» тугмасини босинг. Маркалар моделга ёзилади ва ҳисобот чиқади.
Созламалар
Марка
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Префикс | Марка олдидаги матн. Стандарт: «Км-». Бўш қолдириш мумкин — унда марка фақат рақамдан иборат бўлади. |
| Бошланғич рақам | Биринчи гуруҳ рақами. Стандарт: 1. Бутун сон, 0 ёки ундан катта. |
Гуруҳлар рўйхати
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Марка | Гуруҳга бериладиган марка (префикс + рақам). |
| Сони | Гуруҳдаги колонналар сони. Кўп колонналик гуруҳлар рўйхат бошида туради ва биринчи рақамларни олади. |
| Кесим, мм | Колонна кесими «кичик×катта» кўринишида, 5 мм гача яхлитланган. Колонна бурилиши ҳисобга олинади, 400×600 ва 600×400 бир хил ҳисобланади. |
| Баландлик, мм | Колонна геометриясининг умумий баландлиги, 10 мм гача яхлитланган. |
| Арматура | Колонна арматураси қисқача: стержень тури × стерженлар сони. Арматура бўлмаса — «арматурасиз». |
Тугмалар
| Майдон | Тавсиф |
|---|---|
| Марка бериш | Маркаларни колонналар ва уларнинг арматурасига ёзади. |
| Бекор қилиш | Ойнани ёпади, модель ўзгармайди. |
Натижа
- Ҳар бир колоннанинг «Марка» параметрига гуруҳ маркаси ёзилади (параметр фақат ўқиш учун бўлса — ўтказиб юборилади).
- Колоннага хост қилинган ҳар бир Rebar элементининг «Раздел» параметрига ҳам шу марка ёзилади.
- Ўзгаришлар «BIMUz: Колонналарни гуруҳлаш» номли битта транзакцияда — Ctrl+Z билан бир қадамда бекор қилинади.
- Ҳисобот: «N та колонна → M та гуруҳ», «Марка колонналарга, «Раздел» — R та арматурага ёзилди.» Қўшимча маълумотда ҳар бир гуруҳ: «Км-1 — 4 дона, 400×400, h=3300 мм».
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Гуруҳ калити: колонна тури номи + кесим + баландлик + арматура «имзоси». Имзо ҳар бир стержень учун: тури, шакли, стерженлар сони ва узунлиги (10 мм аниқликда).
- Стерженларнинг колонна ичидаги жойлашуви солиштирилмайди. Бир хил стерженлар бошқача жойлашган бўлса ҳам колонналар бир гуруҳга тушади — натижани текширинг.
- Мавжуд «Марка» ва «Раздел» қийматлари огоҳлантиришсиз алмаштирилади. Керак бўлса Ctrl+Z билан қайтаринг.
- Рақамлаш гуруҳлар тартибига боғлиқ. Модель ўзгарганидан кейин буйруқни қайта ишга туширсангиз, маркалар бошқача тақсимланиши мумкин.
- Баландлик геометриядан олинади: пастки/юқори силжиши (offset) фарқ қиладиган колонналар турли гуруҳларга тушади.
- «Колонналар топилмади. Колонналарни танланг ёки улар кўринадиган видни очинг.» — белгиланганлар орасида несущий колонна йўқ ва актив видда ҳам кўринмайди.
- «Бошланғич рақам: бутун сон киритинг.» — майдонга бутун сон киритинг.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.