BIMUz
Лентадаги тугма: ЭОМ аудити

ЭОМ модели аудити

ЭОМ моделидаги камчиликларни рўйхат қилади: уланмаган қурилмалар, щитсиз занжирлар, номсиз ва такрорланган щит номлари, тақсимлаш тизими берилмаган щитлар, кабели ёзилмаган ва ортиқча юкланган гуруҳлар, выключателга боғланмаган светильниклар. Рўйхатдан танлаб моделда кўрсатиш мумкин.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
  • Буйруқ моделни ўзгартирмайди — истаган пайт ишга тушириш мумкин.

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ЭОМ» рўйхатини очинг ва «ЭОМ аудити» ни танланг.

  2. Жадвал тепасида текширувлар бўйича сонлар; қаторларни танлаб «Танлаш ва кўрсатиш» ни босинг.

Натижа

  • Текширувлар: уланмаган қурилма, щитсиз занжир, щит номи (бўш/такрор), тақсимлаш тизими, кабель ёзилмаган, ортиқча юклама (I > In), выключателсиз светильник (клавишалар белгиланган моделда).
  • Мисол (TSHK): 4628 уланмаган қурилма, 20 та такрорланган щит номи («4ЩО» 6–12 қаватларда).

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Такрорланган щит номлари кабель журнали ва схемаларда чалкашлик беради — номларни ноёб қилинг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.