EIR текшируви: модель 4D ва сметага тайёрми
Моделни BIMUz EIR шаблонининг 8-бўлими (4D ва смета талаблари) бўйича текширади: EIR параметрлари борлиги ва тўлдирилгани (иш бўлаги, смета коди, иш тури, бўлим, ҳолат қиймати), элементлар қават бўйича бўлингани, қатлам ва конструкцияларда материал борлиги, Generic Model ишлатилгани. Моделни ўзгартирмайди; натижалар категория бўйича гуруҳланади.
Олдиндан тайёрлаш
- Плагин қатъий равишда ADSK шаблонида ишлайди: лойиҳа ADSK шаблони асосида яратилган, ADSK параметрлари, оилалари ва жадваллари мавжуд бўлиши шарт. Бошқа шаблонда натижа нотўғри чиқиши ёки буйруқ ишламаслиги мумкин.
- Аввал «EIR параметрлари» билан параметрларни қўшинг.
Ишлаш тартиби
«Модель текшируви» панелида «EIR текшируви» ни босинг.
Камчилик бўлмаса — «Модель EIR талабларига мос ✔» хабари чиқади.
Камчиликлар бўлса, «Модель текшируви» ойнаси очилади: қаторни икки марта босинг — тегишли элементлар моделда танланади; тузатиб, текширувни қайта ишга туширинг.
Натижа
- Текширувлар: «Параметр лойиҳада йўқ», «Иш бўлаги бўш», «Смета коди бўш», «Иш тури (WBS) бўш», «Бўлим бўш», «Ҳолат қиймати нотўғри», «Қават бўйича бўлинмаган», «Материал берилмаган», Generic Model элементлари.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- Девор ва колонналар бир неча қаватдан ўтганлиги боғланишлар эмас, ҳақиқий геометрия бўйича аниқланади — офсетли ва ЛИРА'дан келган моделларда ҳам тўғри.
- Котлован ва тешик топшириқлари каби BIMUz яратган Generic Model элементлари ҳам рўйхатга тушиши мумкин — улар учун бу огоҳлантиришни эътиборсиз қолдиринг.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.