BIMUz
Лентадаги тугма: Балка ҳисоби

Балка ҳисоби (ШНҚ 2.03.01-24)

Пролёт ва таянч моментларидан пастки ва юқори бўйлама арматурани (керак бўлса сиқилган зонага ҳам), кўндаланг кучдан хомут қадамини ҳисоблайди ва «Балка арматуралаш» модули билан арматуралайди. Кучлар параметрлардан олинади; бўлмаса — Revit юклари, хусусий оғирлик ва қўшимча юкдан танланган схема бўйича топилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Лойиҳада «Ҳисоб параметрлари» бир марта бажарилган бўлсин — кучлар ёзиладиган параметрлар шундан кейин пайдо бўлади.
  • Кучлар маълум бўлса: BIMUZ_BEAM_M_SPAN_KNM (пролёт, пастки), BIMUZ_BEAM_M_SUPPORT_KNM (таянч, юқори), BIMUZ_BEAM_Q_KN. Бўлмаса юк Revit'нинг аналитик моделидаги чизиқли/нуқтали юклардан ва BIMUZ_BEAM_LOAD_KN_M дан йиғилади.

Ишлаш тартиби

  1. Балкаларни танланг (ёки танламасдан «Балка ҳисоби» тугмасини босинг — элементларни кўрсатиш сўралади).

  2. «ЛИРА ҳисоби» панелида «Балка ҳисоби» тугмасини босинг.

  3. Созламалар ойнасида материаллар ва ҳисоб шартларини текширинг, «Ҳисоблаш»ни босинг.

  4. Натижалар жадвалида ҳар элемент учун кучлар, талаб (As), арматура таклифи ва ҳолат кўрсатилади. Қизил қатор — текширув ўтмаган (сабаби «Ҳолат» устунида). Арматураланадиганларини белгиланг.

  5. «Белгиланганларни арматуралаш»ни босинг — BIMUz арматуралаш модулининг одатий ойнаси очилади (ҳимоя қатлами, илмоқлар, ҳужжатлар). «Арматуралаш»ни босинг: диаметр, сон ва қадам ҳар элементга ҳисоб бўйича қўйилади.

Созламалар

Материаллар

МайдонТавсиф
Бетон синфиB15–B50. Rb, Rbt, Eb ШНҚ 2.03.01-24 жадвалидан олинади.
Бўйлама арматура синфиA240, A300, A400, A500, A600 (сукут A500).
Ҳимоя қатлами, ммСтержень юзасигача. h0 шундан ва стержень диаметридан ҳисобланади.

Хомутлар

МайдонТавсиф
Хомут синфи, диаметри ва шохлари сониКўндаланг арматура ҳисоби ва қадам учун.

Юклар

МайдонТавсиф
Ҳисоб схемасиЭркин таянч (qL²/8), узлуксиз (qL²/11 пролёт ва таянч) ёки икки учи қистирилган (qL²/24, qL²/12).
γf: доимий / вақтинча / қорRevit юкларига қўлланади. Шамол, сейсмик ва ҳарорат юклари балка ҳисобига қўшилмайди.
Хусусий оғирликb·h·25 кН/м³ × γf доимий.

Натижа

МайдонТавсиф
Натижани BIMUZ_HISOB_NATIJA параметрига ёзишТасдиқлангач ҳар элементга сана, талаб, таклиф ва ҳолат ёзилади — спецификацияда кўрсатиш мумкин.

Натижа

  • Арматура BIMUz модули орқали қўйилади — унинг спецификация, марка ва ҳужжатлари билан. Ҳисоб фақат кучайтиради: модул созламаси етарли бўлса, ўзгармайди.
  • Ҳисоб натижаси элементнинг BIMUZ_HISOB_NATIJA параметрида сақланади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Плитадан балкага тушадиган юзали юк автоматик йиғилмайди — уни BIMUZ_BEAM_LOAD_KN_M га ёзинг (ҳисобий, кН/м).
  • Кўндаланг кучни бетоннинг ўзи кўтарса, хомут қадами конструктив қоидадан олинади (h ≤ 450 — h/2 ва 150 мм; пролётда 3h/4 ва 500 мм).
  • Бу дастлабки (текширув) ҳисоби: натижани ЛИРА-САПР ёки қўл ҳисоби билан солиштиринг; лойиҳа қарори муҳандисда қолади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.