BIMUz
Лентадаги тугма: Витражлар жадвали

Витражлар жадвали — спецификация ва фасад-разрезлар

«Стены» категориясидаги витражлар (Curtain wall) учун спецификация ва развертка: ҳар бир марка учун витражга ташқаридан қараган фасад-разрез (импостлар, панеллар, витраждаги эшиклар билан), ҳақиқий ўлчамлар, отметка белгиси ва қаватлар бўйича сони. Маркировка ВТ-1, ВТ-2 … тур ва ўлчам бўйича.

Олдиндан тайёрлаш

  • Витражлар «Стены» категориясида, тури «Витраж» (Curtain wall) бўлсин. Витраж ўқи тўғри чизиқ бўлиши керак (ёйсимон витражлар учун разрез яратилмайди).
  • Витраж тури ўлчамни сақламайди: бир турда ҳар хил ўлчамли витражлар бўлиши мумкин — улар ҳар хил марка олади.
  • Витраж ичига қўйилган эшик ва деразалар витражнинг бир қисми ҳисобланади: эшиклар ва деразалар жадвалига кирмайди, витраж разрезида кўринади.

Ишлаш тартиби

  1. «Архитектура» панелида «Витражлар жадвали» тугмасини босинг.

  2. Ойнада марка, бўлим ва наименование қайси параметрдан олинишини текширинг. Керак бўлса «Автоматик маркировка»ни ёқинг.

  3. «Сатҳ → жадвал устуни» жадвалида устун номларини (подвал, 1 этаж …) ва «Бўлимлар тартиби»ни текширинг.

  4. «Развертка (ҳар бир марка учун фасад-разрез)» ёқилганини текширинг.

  5. «Яратиш» (кейинги сафар — «Янгилаш») тугмасини босинг. Ҳисобот ойнасида нима яратилгани ва огоҳлантиришлар чиқади, иш тугагач лист очилади.

  6. Модел ўзгарса, буйруқни қайта ишга туширинг — жадвал, развертка ва лист янгиланади (жадвал ва лист ўчирилмайди, сиз қилган ташқи кўриниш созламалари сақланади).

Созламалар

Маълумот қайси параметрдан олинади

МайдонТавсиф
Марка (Обознач.)Сукут бўйича ADSK_Марка. Бўш бўлса — «Маркировка типоразмера», кейин «Марка» олинади. Витражларда марка ҳар бир экземплярга ёзилади (BIMUZ_VITRAJ_MARKA), чунки ADSK_Марка одатда турда бўлади.
Бўлим (сарлавҳа қатори)Сукут бўйича «Описание». Бир хил қийматли витражлар битта бўлимга тушади, бўлим охирида «Итого:».
НаименованиеСукут бўйича ADSK_Наименование. Бўш бўлса — тур номи.

Автоматик маркировка

МайдонТавсиф
ADSK_Марка'ни қайта ёзиш, префикс «ВТ-»Ҳар бир тур ва ўлчам битта марка олади: ВТ-1, ВТ-2 … Тартиб — бўлимлар тартибида, бўлим ичида юза бўйича (энг каттаси биринчи). Мавжуд қийматлар алмаштирилади (Ctrl+Z билан қайтарилади).

Нимани яратиш

МайдонТавсиф
Спецификация / Развертка / Листга жойлашИккаласини ёки биттасини танланг. «Листга жойлаш» — ADSK_ОсновнаяНадпись «Форма 3» штампли янги лист, штампдаги «Раздел» — «АР».
Бўлимларга ажратишЎчирилса — барча қаторлар битта рўйхатда, охирида битта «Итого:».

Сатҳ → жадвал устуни

МайдонТавсиф
Устун номиҲар бир сатҳ учун «Количество» устуни номи: подвал, 1 этаж, на отм. +9,900 … Бир хил ном берилган сатҳлар битта устунга қўшилади.

Натижа

  • Жадвал «BIMUz — Спецификация витражей»: габарит — витраж узунлиги × баландлиги, S — юзаси.
  • Ҳар бир марка учун «BIMUz — Развертка витражей ВТ-n» разрези: кесиш текислиги витраждан 600 мм ташқарида, кесиш чегараси витражга мосланган, бошқа элементлар, ўқлар ва сатҳлар яширилган.
  • Қайта ишга туширилганда эски разрезлар ўчирилиб, қайтадан яратилади (листдаги жойлашуви ҳам янгиланади).
  • Лист «Спецификация витражей. Развертки витражей»: жадвал чапда, разрезлар ўнгда қатор-қатор; сиғмаса — огоҳлантириш.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Маркалар BIMUZ_VITRAJ_MARKA экземпляр параметрига ёзилади, чунки ADSK_Марка витражларда одатда тур параметри.
  • Разрез масштаби 1:50. Катта витражлар листга сиғмаса, листни каттароқ форматга алмаштиринг.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.