BIMUz
Лентадаги тугма: Иссиқлик йўқотиш

Хоналарнинг иссиқлик йўқотиши

MEP пространстволар (ёки улар бўлмаса — актив моделдаги хоналар) учун иссиқлик йўқотишни ҳисоблайди: ташқи деворлар, деразалар ва эшиклар, том, грунтдаги пол ва инфильтрация. Услуб — КМК 2.01.04 / СП 50.13330, СП 60.13330. Натижа хонага BIMUz_Иссиқлик_йўқотиш_Вт параметрига ва хоҳишга кўра Space «Design Heating Load» га ёзилади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Актив моделда MEP Space ёки Room жойлаштирилган бўлсин. Space бўлса фақат улар ишлатилади; link'даги хоналар ҳисобланмайди.
  • Ташқи деворлар аниқланади: девор турининг «Функция» = Наружная, ёки тур номида «наруж», «ташқи», «exterior», «external» бор. Link'даги деворлар ҳам ҳисобга олинади.
  • Девор, дераза ва эшик турларида иссиқлик хоссалари (Thermal Properties) берилган бўлса — U улардан олинади, бўлмаса ойнадаги қийматлар ишлатилади.
  • Ориентация учун лойиҳанинг ҳақиқий шимоли (True North) тўғри созланган бўлсин.

Ишлаш тартиби

  1. «MEP» панелида «ОВ» рўйхатидан «Иссиқлик йўқотиш» ни танланг.

  2. Шаҳарни танланг — ташқи ҳарорат ўзи қўйилади (керак бўлса қўлда ўзгартиринг); ички ҳароратни киритинг.

  3. U коэффициентлари, инфильтрация ва қўшимча шартларни созланг.

  4. «Хоналар» рўйхатида ҳисобланадиганларни белгиланг ва «Ҳисоблаш» ни босинг.

  5. Натижалар жадвалида ҳар хона бўйича майдонлар ва иссиқлик йўқотиш таркиби чиқади, охирида «Жами». Қаторларни белгилаб «Хоналарни танлаш» — хоналар моделда танланади.

Созламалар

Иқлим ва ҳароратлар

МайдонТавсиф
ШаҳарЎзбекистон шаҳарлари (Тошкент −10 °C, Самарқанд −13, Нукус −20, Урганч −18 …). Танланганда ташқи ҳарорат ўзгаради.
Ташқи ҳарорат, °CЭнг совуқ беш кунлик ҳарорати.
Ички ҳарорат, °C+18 / +20 / +22; ташқи ҳароратдан юқори бўлиши шарт.

Иссиқлик узатиш коэффициенти U

МайдонТавсиф
Ташқи девор / Дераза / Ташқи эшикТурда маълумот бўлмаганда ишлатиладиган U, Вт/(м²·К) (асл қийматлар 0,5 / 2,0 / 2,5).
Том (чордоқ ёпмаси) / Грунтдаги полU, Вт/(м²·К) (асл қийматлар 0,3 / 0,4); хона майдонига қўлланади.

Қўшимча

МайдонТавсиф
Инфильтрация, 1/соатҲаво алмашинуви; Qинф = 0,28·n·V·1,2·1,005·Δt.
Ориентация бўйича қўшимчаларС, СВ, В, СЗ +10%; ЮВ, З +5%; Ю, ЮЗ 0 — девор ва ойналарга.
Том орқали йўқотишни ҳисобга олишФақат энг юқори сатҳдаги хоналар учун.
Грунтдаги пол орқали йўқотишни ҳисобга олишФақат энг пастки сатҳдаги хоналар учун.
Хона чегараси«Пардоз юзаси (Finish)» ёки «Девор ўқи (Center)» — девор узунлиги шу чегара бўйича ўлчанади.
Space «Design Heating Load» га ҳам ёзиш (мумкин бўлса)Фақат Space'лар билан ишлаганда кўринади.

Хоналар

МайдонТавсиф
Хоналар рўйхатиРақам — ном [сатҳ]; ҳаммаси белгиланган ҳолда очилади.

Натижа

  • Хоналарга (Space ёки Room) BIMUz_Иссиқлик_йўқотиш_Вт параметри яратилади ва Q жами, Вт ёзилади (бутун сонгача яхлитланган).
  • Белги ёқиқ бўлса, Space'нинг «Design Heating Load» параметрига ҳам ёзилади.
  • Жадвал устунлари: №, Номи, Сатҳ, Δt, Деворлар м², Дераза+эшик м², Q деворлар, Q дераза/эшик, Q том/пол, Q инфильтрация, Q жами (Вт). Жадвални Excel'га сақлаш мумкин.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Витраж (Curtain Wall) тўлиқ дераза сифатида ҳисобланади.
  • Ички деворлар (ташқи деб аниқланмаганлар) орқали йўқотиш ҳисобланмайди; девор юзаси = узунлик × хона баландлиги, деразалар айирилади.
  • Натижадан кейин «Радиатор жойлаш» буйруғи шу параметр бўйича радиаторларни танлайди.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.