BIMUz
Лентадаги тугма: Ведомость отделки

Хоналар отделкаси ведомостини ҳисоблаш ва яратиш

Буйруқ ҳар бир хона учун шип, девор, пол майдонини ва плинтус узунлигини ҳисоблаб, хона параметрларига ёзади ва «Ведомость отделки помещений» жадвалини яратади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Буйруқ лойиҳа файлида ишлайди; лойиҳада жойлаштирилган хона (Room) бўлиши керак, акс ҳолда «Лойиҳада жойлаштирилган хона (Room) йўқ.» хабари чиқади.
  • Хоналарда BIMUz параметрлари бўлмаса, улар автоматик яратилади (умумий параметрлар, Rooms категориясига).
  • Отделка турлари хонанинг «Отделка потолка/стен/пола/основания» параметрларидан олинади — уларни олдиндан тўлдиринг.

Ишлаш тартиби

  1. BIMUz лентасида «Ведомостлар» → «Ведомость отделки» тугмасини босинг.

  2. «BIMUz — Ведомость отделки помещений» ойнаси очилади. Юқорида жойлаштирилган хоналар сони кўрсатилади.

  3. Девор баландлигини ва бошқа созламаларни киритинг.

  4. «Ҳисоблаш» тугмасини босинг. Ҳисоб бажарилади, жадвал яратилади ва очилади.

Созламалар

Асосий

МайдонТавсиф
Жойлаштирилган хоналар: NМайдони 0 дан катта хоналар сони (маълумот).
Девор баландлиги, мм:0 дан 20000 гача, қадам 100. Дастлаб 0 — ҳар бир хонанинг ўз баландлиги (Unbounded Height) олинади.
Девор майдонидан эшик ва дераза тешикларини айиришДастлаб ёқилган. Хонага тегишли эшик/деразаларнинг кенглик × min(баландлик, девор баландлиги) юзаси айирилади; эшик кенглиги плинтус узунлигидан ҳам айирилади.
Жадвални қаватлар бўйича гуруҳлашДастлаб ёқилган. Қават бўйича гуруҳ, сарлавҳа ва йиғинди қўшилади. «Жадвални яратиш» ўчирилса фаол эмас.
Жадвални яратишДастлаб ёқилган. Ўчирилса фақат хона параметрлари ёзилади, жадвал яратилмайди.
Жадвал номи:Дастлаб «BIMUz_Ведомость отделки помещений» (банд бўлса « (2)» …). Бўш бўлса «BIMUz_Ведомость отделки» олинади.

Тугмалар

МайдонТавсиф
ҲисоблашҲисоблаш ва жадвал яратишни бошлайди.
БекорОйнани ёпади.

Натижа

  • Хона параметрларига ёзилади: «BIMUz_Площадь_потолка», «BIMUz_Площадь_стен», «BIMUz_Площадь_пола» (майдон) ва «BIMUz_Длина_плинтуса» (узунлик).
  • Шип ва пол майдони — хона майдони. Девор майдони = периметр (чегара қирқимлари, ажратиш чизиқларисиз) × баландлик − тешиклар (манфий бўлмайди). Плинтус = периметр − эшик кенгликлари.
  • Жадвал устунлари: «Этаж» (яширин), «Номер», «Наименование помещения», «Потолок: вид отделки», «Площадь, м²», «Стены: вид отделки», «Площадь, м²», «Пол: вид отделки», «Площадь, м²», «Плинтус», «Длина, м»; фақат пол майдони 0 дан катта хоналар; охирида «Итого».
  • Ҳисобот: «Тайёр.», «Ҳисобланган хоналар: N», «Жадвал: …» ва огоҳлантиришлар. Ҳамма ўзгариш битта Undo билан қайтарилади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Отделка турлари бўш бўлса, хоналарнинг «Отделка …» параметрларини тўлдиринг — жадвал ўзи янгиланади.
  • Хона чегараси девор пардоз (finish) юзаси бўйича олинади; хона баландлиги ишончли бўлмаса, «Девор баландлиги» ни қўлда киритинг.
  • Қайта ишга туширсангиз, қийматлар қайта ҳисобланади.
  • Параметрларни яратиб бўлмаса, «BIMUz параметрларини яратиб бўлмади.» хабари чиқади ва ўзгаришлар қайтарилади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.