BIMUz
Лентадаги тугма: Спецификациялар

Экспликация, эшик ва дераза ведомостларини яратиш

Буйруқ бир босишда тайёр жадваллар яратади: экспликация помещений (қаватлар бўйича йиғинди билан), ведомость дверей ва ведомость окон. Керакли жадвалларни ойнада танланг.

«BIMUz — Спецификациялар» ойнаси
«BIMUz — Спецификациялар» ойнаси

Олдиндан тайёрлаш

  • Буйруқ лойиҳа файлида ишлайди (семейство файлида «Бу буйруқ лойиҳа файлида ишлайди.» хабари чиқади).
  • Экспликация учун хоналар (Room), ведомостлар учун эшик/дераза моделда бўлиши керак; бўлмаган тур дастлаб белгиланмайди.

Ишлаш тартиби

  1. BIMUz лентасида «Спецификациялар» тугмасини босинг.

  2. «BIMUz — Спецификациялар» ойнаси очилади. Яратиладиган жадвалларни белгиланг.

  3. Экспликация учун қават бўйича гуруҳлаш, «Отдел» ва «Периметр» устунларини хоҳишга қараб танланг; «Жадвал номи олдидан» префиксни киритинг.

  4. «Яратиш» тугмасини босинг. Жадваллар яратилади ва ҳисобот чиқади.

Созламалар

Асосий

МайдонТавсиф
Экспликация помещений (хоналар: N)Экспликация жадвалини яратади. Хоналар бўлса — дастлаб ёқилган. Қавслардаги сон — моделдаги хоналар сони.
Қаватлар бўйича гуруҳлаш ва қават бўйича йиғиндиДастлаб ёқилган. Қават (яширин устун) бўйича гуруҳ, сарлавҳа ва йиғинди қўшилади. Фақат экспликация ёқилганда фаол.
«Отдел» устуниДастлаб ўчирилган. Ёқилса «Отдел» устуни қўшилади.
«Периметр» устуниДастлаб ўчирилган. Ёқилса «Периметр, м» устуни қўшилади.
Ведомость дверей (эшиклар: N)Эшиклар ведомостини яратади. Эшик бўлса — дастлаб ёқилган.
Ведомость окон (деразалар: N)Деразалар ведомостини яратади. Дераза бўлса — дастлаб ёқилган. Эшик/деразалар марка ва тур бўйича санаб чиқилади; подоконник ва отливлар киритилмайди.
Жадвал номи олдидан:Ҳар бир жадвал номи олдига қўшилади. Дастлаб «BIMUz_». Шундай ном бор бўлса, охирига « (2)» … қўшилади.
Яратилгандан кейин биринчи жадвални очишДастлаб ёқилган. Яратилган биринчи жадвал очилади.

Тугмалар

МайдонТавсиф
ЯратишҲеч бир жадвал белгиланмаган бўлса «Камида битта жадвални белгиланг.» хабари чиқади.
БекорОйнани ёпади.

Натижа

  • Экспликация помещений: «Этаж» (яширин, гуруҳлаш учун), «Номер», «Наименование», [«Отдел»], «Площадь, м²» (йиғинди, 0,01 м² аниқликда, фақат майдони 0 дан катта хоналар), [«Периметр, м»]; номер бўйича тартибланган, охирида «Итого».
  • Ведомость дверей/окон: «Поз.» (марка типа), «Наименование» (семейство ва тур), «Ширина, мм», «Высота, мм», «Кол-во, шт.»; бир хил турлар гуруҳланган (Itemize йўқ), «Поз.» ва «Наименование» бўйича тартибланган, охирида «Итого». Номида «подоконник» ёки «отлив» бўлган семействолар чиқарилмайди.
  • Ҳисобот: «Тайёр. Яратилган жадваллар:» ва номлар рўйхати; топилмаган устунлар учун ««…» устуни топилмади — қўшилмади.» огоҳлантиришлари. Жадваллар «Диспетчер проекта → Ведомости/Спецификации» да.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Тайёр жадваллар оддий Revit жадваллари — уларни кейин ўзингиз таҳрирлаш мумкин.
  • Барча жадваллар бир транзакцияда яратилади: Ctrl+Z ҳаммасини қайтаради.
  • Сарлавҳалар рус тилида (ГОСТ ҳужжатлари учун) яратилади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.