Позициялаш ва металл спецификацияси
«Позициялаш» бир хил пластина, қовурға, болт ва анкерларга битта позиция рақами беради. «Металл спецификацияси» «BIMUz Металл — спецификация» жадвалини яратади ва тур бўйича массани кўрсатади. Лойиҳада ADSK КМ параметрлари бўлса, қисмлар «КМ_Спецификация металлопроката» жадвалларига ҳам автоматик тушади.
Олдиндан тайёрлаш
- КМ жадваллари учун лойиҳа ADSK шаблонида бўлсин (ADSK_Тип элемента КМ, ADSK_Наименование профиля, ADSK_Масса на единицу длины ва б.).
Ишлаш тартиби
«Спецификация» → «Позициялаш»: қисмлар танланган бўлса — фақат улар, бўлмаса моделдаги барчаси позицияланади («Марка» ва «ADSK_Позиция»).
«Спецификация» → «Металл спецификацияси»: жадвал яратилади ёки мавжуди очилади, тур бўйича масса ва жами кўрсатилади.
Натижа
- КМ жадвалида: пластина ва қовурғалар — «Прокат листовой горячекатаный ГОСТ 19903-2015», «—t»; болтлар — ГОСТ 7798-70, «М20×55»; анкерлар — «Болты фундаментные ГОСТ 24379.1-2012». Марка металла — лойиҳадаги ADSK материали (масалан С345-3) ёки «BIMUz_С345». Масса туташув тегишли элемент (колонна, балка, ферма) устунида.
- Пайванд чоклари металлопрокат сифатида спецификацияга кирмайди.
Қоидалар ва маслаҳатлар
- КМ учун ҳар пўлат қисмга геометриясиз «BIMUz_Металл_Деталь» оиласи нусхаси қўйилади (ичида 2 мм кубик — материал учун). Оила биринчи туташувда ўзи яратилади; туташув ўчирилса ёки янгиланса нусхалар ҳам ўзгаради.
Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.